Latest news

13:34Ди Мария ЕЧЛдаги ассистлар бўйича 2-ўринга чиқиб олди  0 13:25ПРО-Лига. "Олимпик-MobiUz" - "Бухоро": Асосий таркиблар маълум  0 13:07Де Йонг "Барселона"нинг янги шартнома борасидаги таклифини қабул қилмади  5 12:26Слот: "Ливерпуль" бундан ҳам яхшироқ ўйнаши мумкин эди"  9 11:51Бэйл: "Бугунги кунда Килиан Мбаппе — дунёнинг энг яхши футболчиси"  17 11:38Эшитдик-да! Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси "Нефтчи"га ўтади  11 10:55Лэмпард Чемпионшип жамоасини бошқаришга рози бўлди  2 10:45"Пахтакор" раҳбариятига таклиф: Қарс икки қўлдан чиқади. Черан клубни чиройли ва муносиб тарк этиши керак   12 10:28Анчелотти кечаги мағлубиятга изоҳ берди  39 09:53«Реал Мадрид» ЕЧЛ антирекордини ўрнатди  24 09:34EЧЛ ҳафта футболчисига номзод футболчилар маълум  8 08:58Sofascore. Кечаги учрашув учун "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  15 08:20Про лига. Бугун мавсумдаги сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  0 07:36EЧЛ турнир жадвали. «Ливерпул»да юз фоизли натижа. «Реал» 24-ўринда  36 03:42Небойша Йовович: "Насаф" бугун креативлик ва бўшлиқ яратишда оқсади. Биз эса интизомни сақлаб қолдик"  2

"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди News

"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди

Айни вақтда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Қатарда бўлиб турибди.

Эртага — 3 май куни жамоа U-23 Осиё Кубогининг финал учрашувида Японияга қарши саф тортади. 

Мазкур беллашув олдидан Тимур Кападзе Суперлига 6-туридан ўрин олган "Динамо"га қарши беллашувни қолдиришни сўради. Терма жамоа аъзолари 4 май куни тонгда Тошкентга етиб келади. Лига термамизнинг эҳтимолий финалда тўп тепишини инобатга олиб, "Олимпик" иштирокидаги беллашувни турнинг энг сўнгги куни — 7 майга белгилаган эди. Шундай бўлса-да, мавжуд ҳолат инобатга олиниб, Лига Кападзенинг таклифини  бу сафар ҳам қаноатлантиришга қарор қилди. 

Шунингдек, 7 май кунги 1 та ўйин қолдирилганидан келиб чиқиб, ўша учрашув учун режалаштирилган техника билан "Пахтакор" – "Металлург" учрашуви ўтказилиши юзасидан келишилди. Яъни, "Пахтакор" иштирокидаги ўйин 6 май санасидан 7 майга кўчирилди. 

Маълумот учун, Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё Кубогига жўнаб кетиши олдидан Суперлига 5-туридан ўрин олган уч учрашув: "Насаф" – "Навбаҳор", "Нефтчи" – "Пахтакор", "Металлург" – "Олимпик" беллашувлари ҳам қолдирилганди. Эндиликда қолдирилган беллашувлар сони 4 тани ташкил этмоқда. Уларнинг қачон ўтказилиши кейинроқ маълум қилинади.



Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика