Latest news

13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  1 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   2 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  6 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  10 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  3 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  16 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  22 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  14

Олий лига. 9-тур. «Қизилқум» – «Бухоро» 1:1 News

Олий лига. 9-тур. «Қизилқум» – «Бухоро» 1:1

Навоийда «Қизилқум» ва «Бухоро» ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.
Шу ерда учрашувнинг натижасини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

Ўйин мезбонларнинг тезкор ва хавфли ҳужуми билан бошланди. Ўнг қанотдан Руслан Вагапов бошлаб берган ҳужумни бухороликлар ўйин қоидасини бузиш билан тўхтатиб қолди.

Руслан Вагапов амалга оширган жарима зарбасини Корнейчук  катта қийинчилик билан қайтаришга муваффақ бўлди.

3-дақиқада меҳмонлар жарима тўпини ўйинга киритди. Пламедела тепган тўпни Макосин ушлаб олди. 4-дақиқада Феруз Бобоқулов ҳакам билан тортишгани учун огоҳлантирилди.

7-дақиқада Акмал Рустамов чап қанотдан тўпни аутдан ўйинга киритди. Ҳимоячилардан қайтган тўпни чамаси 16 метрлар узоқликдан Элдор Бойматов дарвоза томон йўллади. Зарба хавфли кўриниш олган бўлса-да, бироз ноаниқ чиқди.

9-дақиқада Элдор Бойматов Владимир Шишеловни тўп билан таъминлади. Володя дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бораётган бир паллада меҳмонлар ҳимоячиси катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқазиб юборди.

12-дақиқада мезбонлар ҳужуми хавфли кўриниш олди. Шишелов дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиш мумкин бўлган вазиятда Корнейчук тўпни катта қийинчилик билан қайтариб юборди.

Стадион мухлислар билан тўлиб тошган. Ҳар лаҳзада ишқибозлар ўз жамоаларини қўллаб қувватлашга интилишмоқда.

Мазкур ўйинни Навоийдаги "Ёшлар" спорт мажмуасида Бухородан ташриф буюрган юзлаб мухлислар ҳам кузатиб боришмоқда.

22-дақиқада Руслан Вагапов ҳимоячиларни ортда қолдириб, жарима майдончасига ёриб кирди. Унинг зарбасидан сўнг тўп "Бухоро" вакилига тегиб майдонни тарк этди.

26-дақиқада вақтни чўзгани учун Александр Корнейчук огоҳлантирилди.

33-дақиқада Асқар Муҳиддиновн жамоадоши Руслан Вагаповни қулай вазиятга чиқарди. Аммо қанот ҳаками навоийлик футболчини ўйиндан ташқари ҳолатда деб топди.

35-дақиқада Акмал Рустамов чамаси дарвозадан 25 метрлар узоқликдан тўпни кучли зарб билан йўналтирди. Яна Корнейчук маҳорат кўрсатди.

38-дақиқада жарима майдончасидан узоқ бўлмаган нуқтада Асадовни чалиб йиқитди.

39-дақиқада Шерали Жўраев Шишеловни чиройли тарзда тўп билан таъминлади. Чамаси 10 метрлар узоқликдан Володянинг берган кучли зарбасини яна Корнейчук маҳорат кўрсатиб ушлаб олди.

Илк ўзгариш. 42-дақиқада Феруз Бобоқулов ўрнига Суҳроб Неъматов майдонга тушди.

Учрашувнинг биринчи бўлими поёнига етди.

Иккинчи бўлим яна мезбонларнинг ҳужумлари билан бошланди.

47-дақиқада Жўраев тўпни жарима майдончаси ичкарисига узатди. Аммо Шишелов қулай вазиятни бой берди.

Навбатдаги ўзгариш. 49-дақиқада Самандар Шодмонов ўрнига Наврўзбек Алимов майдонга тушди.

54-дақиқада "Бухоро" ҳимоячиси Шерали Жўраевни ўйин қоидасини бузган ҳолда тўхтатиб қолди. Бош ҳакам Олимжон Толибжонов иккиланмасдан 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Владимир Шишелов "нуқтадан" адашмади - 1:0.

64-дақиқада Шерали Жўраев дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиши мумкин эди. Аммо Азиз Ғуломхўжаев уни қўполлик билан тўхтатиб қолди ва огоҳлантирилди.

70-дақиқада Фирдавс Асадов дарвозабон билан яккама-якка вазиятда қолганди. Аммо Макосиннинг маҳорати "Қизилқум" жамоаси жонига оро кирди.

75-дақиқада ҳисобни тенглаштирди — 1:1. Баҳриддин Ваҳобов дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди ва имкониятни қўлдан чиқармади.

78-дақиқада Акмал Рустамовнинг жаримадан узатган тўпини Шишеловнинг дарвозага тўғирлаб қўйиши учун бироз аниқлик етишмади.

88-дақиқада жарима майдончасидан унчалик узоқ бўлмаган нуқтада меҳмонлар Шишеловга қарши ўйин қоидасини бузди.

89-дақиқада Пламедеала деярли бўш дарвозани ишғол эта олмади.

Учрашувнинг иккинчи бўлимига 4 дақиқа қўшиб берилди. Ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди.


19:00 - «Қизилқум» (Навоий) – «Бухоро» (Бухоро) 1:1
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), Х. Мирзааҳмедов (Тошкент вилояти), А. Снетков (Тошкент вилояти), Ш. Рўзиқулов (Қарши)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
Голлар: Владимир Шишелов 54 пенальти (Шерали Жўраев) - Бахриддин Ваҳобов 75
"Қизилқум": Артём Макосин, Акмал Холиқов, Акмал Рустамов, Владимир Шишелов, Алишер Холиқов (Фаррух Хайдаров, 59), Самандар Шодмонов, Элдор Бойматов, Руслан Вагапов, Миржалол Қурбонов, Шерали Жўраев (Ғайрат Жумаев, 76), Асқар Муҳиддинов.

Захира: Дилшод Хамроев, Жамшид Шохназаров, Наврўз Олимов, Азиз Абдуллаев,

"Бухоро": Александр Корнейчук, Шавкат Раимқулов, Виталий Пламадала, Предраг Вуйович, Фирдавс Асадов, Феруз Бобоқулов, Равшан Асланов (Бахриддин Ваҳобов, 61), Жамолиддин Убайдуллаев, Нодир Жўраев, Илья Ильин (Азиз Ғуломхўжаев, 58), Ойбек Нурбоев

Захира: Фаррух Турдиалиев, Сухроб Немъатов, Элёр Акбаров, Андрей Акопянц, Шукур Жумабоев.

Огоҳлантиришлар: Александр Корнейчук 26
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика