Latest news

19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  1 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  0 17:23"Жайхун" — "Локомотив". Таркиблар маълум  1 16:34Влахович фойдали таклиф сабаб А Серияни тарк этиши мумкин  0 16:08Леау Ла Лиганинг топ клубларидан бирига ўтиши мумкин  2 15:40Тер Штеген "Барселона"дан кетиши мумкин. Нега?  18 14:32Орзу йўлининг муваффақиятли якуни ёхуд ҳар қадамда тарихга кирган Кападзе   17 14:11"Реал" 39 ёшли футболчи билан шартнома имзолаши мумкин?!  4 13:40ЦСКА бош мураббийи клубдан кетишга яқин  6 13:12"Ньюкасл" "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ вингерини харид қилиши мумкин  0 12:42Гвардиола Ямал ҳақида: "Афсусдаман, аммо Мессига ўхшаши бўлмайди. Бу имконсиз"  27 12:12Ўзбекистоннинг 17 клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди, аммо...  0 11:41Жака Италия гранди сафига ўтиши мумкин  3 11:17Осимхен "Ал Ҳилол"га ўтмоқдами?  1

Олий лига. 17-тур рамзий терма жамоаси News

Олий лига. 17-тур рамзий терма жамоаси

Олий лигамизда 17-тур баҳслари бўлиб ўтди. Сайтимиз одатига кўра, турнинг рамзий терма жамоасини келтириб ўтамиз.
Мазкур турда энг кутилмаган натижа “Бунёдкор” - “Динамо” учрашувида қайд этилиб, бунда самарқандликлар Тошкентдан 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишди. Шу боис рамзий терма жамоага “Динамо”дан уч нафар футболчини киритдик. Бундан ташқари, “Қизилқум”, “Олмалиқ”, “Локомотив”, “Насаф”, “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Андижон” клубларидан ҳам ўйинчилар рамзий термага лойиқ кўрилди.

Дарвозага “Динамо” посбони Андрей Мельничукни қўйдик. Чунки бу дарвозабон “Бунёдкор” билан кечган баҳсда яхши ўйин кўрсатди. У бир неча бор ўз дарвозасини муқаррар голлардан сақлаб қолди. Умуман олганда, Мельничук “Динамо” учун жуда яхши дарвозабон ҳисобланади.



Ҳимоя чизиғига Георгий Квесиешвили, Азамат Исроилов, Ильдар Маматказин, Салим Мустафоев каби ўйинчиларни қўйдик. Квесиешвили билан Исроилов бу турда гол урган бўлса, Ильдар Маматказин “Динамо” сафида анча яхши кўринди. Шунингдек, “Локо”нинг чап қанот ҳимоячиси Салим Мустафоев ҳам яхши ўйин намойиш этди. У “Локо”га келганидан бери анчагина ўсишга эришди.



Ярим ҳимоячилардан биринчи навбатда ҳамманинг эътибори Азамат Бобожоновга қаратилса ажаб эмас. Хоразмлик футболчи кўп ўйинларда “Динамо” захирасида қолиб кетмоқда. У “Бунёдкор” билан кечган беллашувда ҳам захирадан ўйинга қўшилди, бироқ тезда киришиб кета олди. Бобожоновнинг баҳс охирларида жарима тўпидан киритган тўпи жуда чиройли кўриниш олди.

Бу турда шунингдек, Руслан Вагапов ҳам ўзидан яхши таассурот қолдирди. Айнан у томондан етказиб берилган тўпдан сўнг “Нефтчи” дарвозасининг ишғол этилиши “Қизилқум” ғалабасини таъминлади. Гарчи мағлубиятга учраган бўлса-да, “Бунёдкор”даги Достон Ҳамдамовнинг ўйини кўпчиликка маъқул келди. Достонбекни Сергей Лушаннинг ҳақиқий шогирди деса бўлади. “Насаф” мазкур турда “Навбаҳор”ни қийинчилик билан мағлуб этди. Ушбу учрашувда майдон эгалари вакили Эркин Бойдуллаев яхши ўйин намойиш қилди.



Ва ниҳоят ҳужум чизиғидан Баҳодир Пардаев билан Абдулатиф Абдуқодиров ўрин олди. Пардаев иккинчи давра арафасида “Пахтакор”га ўтган бўлишига қарамай, тезда янги жамоасига киришиб кета олди. У “Машъал” билан кечган беллашувда ҳисобни очишга муваффақ бўлди, бундан ташқари фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди. Биринчи лигадан чиқиб келган Абдулатиф Абдуқодиров билан олий лигага тезда мослашиб олди. У ўтган турда “Олмалиқ” дарвозасига тўп киритишга муваффақ бўлди.



Рамзий терма жамоага бош мураббий сифатида Тачмурод Агамуродовни танладик. Тўғри, Тачмурод Шамакович “Динамо”нинг бош мураббийи эмас. У киши ҳозирда маслаҳатчи-мураббий бўлиб ишлаяпти. Аммо айнан туркманистонлик мураббий иш бошлаганидан сўнг “Динамо”нинг ишлари юришиб кетди. Жамоа иккинчи давра бошланганидан бери ғалаба қозониш тугул, ҳатто гол уролмасдан келаётганди. Мана энди бу тур сафарда кимсан “Бунёдкор” мағлуб этилди.
 
ДАРВОЗАБОН
Андрей Мельничук (“Динамо”)

ХИМОЯЧИЛАР
Георгий Квесиешвили (“Қизилқум”)
Азамат Исроилов (“Олмалиқ”)
Ильдар Маматказин (“Динамо”)
Салим Мустафоев (“Локомотив”)

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Азамат Бобожонов (“Динамо”)
Руслан Вагапов (“Қизилқум”)
Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”)
Эркин Бойдуллаев (“Насаф”)

ХУЖУМЧИЛАР
Баҳодир Пардаев (“Пахтакор”)
Абдулатиф Абдуқодиров (“Андижон”)

БОШ МУРАББИЙ
Тачмурод Агамуродов (“Динамо”)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика