Latest news

20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  1 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  1 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  3 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  10 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  6 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  57 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4

Олег Зотеeв «Насаф»га қарши ўйин, илк голи ва бўлажак дерби ҳақида фикр билдирди News

Олег Зотеeв «Насаф»га қарши ўйин, илк голи ва бўлажак дерби ҳақида фикр билдирди

«Андижон» етакчиси ва сардори Зотеeв «Насаф»га қарши ўйин, илк голи ва «Навбаҳор» билан бўладиган бўлажак беллашув борасида «Андижон» матбуот хизматига фикрларини айтиб ўтди.

«Ўз майдонимиздаги биринчи ўйиндан таассуротлар аъло даражада. Очилиш ўйинида катта байрам бўлди. Жуда қийин учрашув кечди. Менимча, ишқибозларга ёқадиган ёқимли ўйин бўлиб ўтди. Бундай қўллаб-қувватлов билан фақат ғалабага эришиш керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам мухлисларимиз биз билан бирга. Ажойиб атмосферада тўп суриш бошқача.

Албатта, биринчи голимни ураман деб кутмагандим. Ҳар доим яхши ва сифатли ўйин кўрсатиш ва жамоамиз ғалабасига ҳисса қўшиш мақсадини олдимга қўяман.

«Насаф»га қарши яхши тайёргарлик кўргандик. Ишонаманки, ўйиндан-ўйинга «Андижон» кучайиб боради ва биз қўшишимиз керак. Бу йил жамоамиз ўз олдига қўйган мақсадларига эришиш учун курашади. Вақт ҳамда сабр керак. Биз эса охиригача ҳаракат қиламиз.

Дастлабки турларда ҳамма жамоа деярли бир хил ҳолатда бўлади. Кўпроқ ишлашимиз керак. Ўйлайманки, «Андижон»га битта ғалаба етишмаяпти. Битта ғалабага эришсак, ўйин ҳам янада «очилиб» кетади.

Ҳамма мухлисларни Наманганда қизиқарли ўйин кутяпти. Водий дербисига қизиқиш катта. Оддий ўйинлар қолмаган. Рақибни яхши ўрганиб, таҳлил қиламиз ва жиддий тайёргарлик кўрамиз. Мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз», — дейди Олег Зотеeв.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика