Latest news

16:22"Навбаҳор" собиқ бош мураббийи "Яйпан"ни бошқаради  0 15:59Рэшфорд "Барселона"да қолиши мумкин: клуб доимий шартномани муҳокама қиляпти  0 15:33Месси Испания терма жамоаси сафида ўйнаши мумкин бўлган  1 15:06Роналду Испания клуби эгаларидан бирига айланди  1 14:38"Манчестер Юнайтед" даромади ошганини маълум қилди  0 14:11Расул Раҳмонов: "Андижон" бу йил олдига қўйилган вазифани бемалол бажара олади"  2 13:44Суперлига. Қишнинг энг яхши трансферлари (топ-10)  2 13:19"Манчестер Сити" афсонаси Ҳусановнинг даражасини юқори баҳолади  3 12:57Инфантино Мексикадаги воқеликлар бўйича изоҳ берди  2 12:30Такси ҳайдовчисини калтаклагани учун ҳибсга олинган "Металлург"нинг янги легионери билан танишамиз  10 12:10U-21 чемпионати. Бугун янги мавсумга старт берилади  0 11:48Англия клублари Чемпионлар Лигасида тарих яратди  19 11:21Дониёр Назуллаев "Металлург"да  3 10:51МЮ Байиндирнинг келажаги бўйича бир қарорга келди  8 10:22Гвардиоланинг орзуси маълум  4

Олег Зотеев легионерга айланди News

Олег Зотеев легионерга айланди

Ушбу мавсумни "Локомотив" таркибида бошлаган Олег Зотеев легионерга айланди.

Олган маълумотларимизга қараганда, футболчи бугун чартер рейс орқали шартнома имзолаш учун бошқа давлатга учиб кетган. Ҳозирда янги жамоа борасида аниқ хабар йўқ. Факт шундаки, 30 ёшли ҳимоячи Осиёнинг кучли мамлакати чемпионатида ўйнаши кутилмоқда. У жамоанинг "Металлург"га қарши ўйин учун қайдномасига ҳам киритилмаган.

Олег Зотеев "Локомотив" таркибида 185 ўйинда 11 бора рақиблари дарвозасини ишғол қилган.

Сўнгги йилларда "Локомотив" ўз футболчиларини легионерга айлантиришда Ўзбекистоннинг энг яхши клубларидан бири бўлиб турибди. Ушбу мавсум арафасида "Локомотив"дан Ислом Тўхтахўжаев Хитойнинг "Шеньянг Урбан", Жамшид Искандеров Жанубий Кореянинг "Сеонгнам", Остон Ўрунов Россиянинг "Уфа" ҳамда Сардор Мирзаев Таиланднинг "Муанг Тонг Юнайтед" жамоасига трансфер қилинган бўлса, ўтган мавсум иккинчи ярмида "темирйўлчилар"ни бошқарган Самвел Бабаян Хитойнинг "Чанчун Ятай" жамоасига бош мураббий этиб тайинланди.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика