Latest news

22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  0 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  71 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  13 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  6 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  6 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  6 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  9 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2 16:02"Реал" ярим ҳимоячиси Алонсо билан келишмовчилик сабаб клубдан кетиши мумкин  16 15:25"Ливерпуль" Конате билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти, футболчига "Реал" қизиқиш билдирмоқда  3 14:55Левандовски 2026 йилнинг ёзида Саудия Арабистонига ўтиши мумкин  8

Олег Тюлькин: “Насаф”дек жамоага қарши ўйнаш осон эмас” News

Олег Тюлькин: “Насаф”дек жамоага қарши ўйнаш осон эмас”

“Насаф” – “Динамо” (3:0) учрашуви якунлангач ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Динамо” жамоаси устози Олег ТЮЛЬКИН иштирок этди ва ўйин ҳақидаги қуйидаги фикрларини билдирди.

-Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Икки стандарт вазият ва икки гол бизни саросимага солиб қўйди. Бу голлардан кейин ўзимизга келишимиз оғирроқ бўлди. Натижада учинчи голни ҳам ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлим олдидан йигитларга керакли кўрсатмаларни бердик. Бироз ўйинимиз қовушди. 

Алабатта,  “Насаф”дек жамоага қарши ўйнаш осон эмас. Айниқса биринчи бўлиб гол ўтказиб юборсанг, жуда оғир бўлади.

“Насаф”ни бугунги ғалаба билан табриклайман. Чиройли ғалаба бўлди. Ўз ўрнида бугунги учрашувимизга Самарқанддан келиб, бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга каттадан – катта ташаккурларимизни билдирамиз.

Иккинчи даврадаги суст ўйинларимизга асосий сабаб, бу тажрибамиз камлигида бўлаяпти. Кўпгина футболчиларимиз бу йил илк марта олий лигада иштирок этишмоқда. Хатоларимиз кўп бўлаяпти. Олий лигада эса  хатолар кечирилмайди.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика