Latest news

00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  6 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  9 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  35 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  272 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  6 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  39 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  28

Олег Тюлькин: "Андижон"нинг асосий вазифаси - Олий лигада қолиш" News

Олег Тюлькин: "Андижон"нинг асосий вазифаси - Олий лигада қолиш"

Олий лиганинг 1-туридан ўрин олган "Насаф" - "Андижон" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар катта мураббийи Олег Тюлькин қатнашди ва ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биринчи бўлимда кутилганидек ўйнай олмадик. Иккинчи таймда футболчилар бироз ўзларига келиб олишди ва ўйин қизиқарли кечди. Биз янги жамоани тузяпмиз ва бунинг учун албатта вақт керак. Ғалабали одимларимиз ҳали олдинда деб ўйлайман", - дея гап бошлади клубнинг катта мураббийи Олег Тюлькин.

- "Насаф"нинг ўйинини ўрганиш жараёни қандай кечди?

- Биз "Насаф"нинг учта учрашуви ёзилган дискни кўриб чиқиб, рақибни ўргангандик. Иккита ушбу мавсумдаги ОЧЛ доирасидаги ўйинлари ва битта ўтган мавсумдаги беллашувни кўриб чиққандик. "Насаф"нинг таркиби кўп йиллардан буён бирга ва уларда ўйин ўзаги сақланиб турибди. Бугунги баҳсда бизга жуда қийин бўлди.

- Нега учрашув қайдномасида ҳам Эдгар Гесс қўл қўймаган ва матбуот анжуманида ҳам йўқ?

- Бу ерда кичик бир хатолик бўлиб ўтди. Биз мавсум олдидан келишилган ўйинларда иштирок этмаслик борасидаги қоғозга қўй қўйишимиз керак бўлган пайтда Эдгар Яковлевич клуб қароргоҳида эмас эди. Шу боис Эдгар Гессга керакли лицензияни беришмади. Бу муаммони ҳам яқин вақт ичида ҳал этамиз деб ўйлайман.

- "Андижон" олдига бу йилги мавсумда қандай вазифа қўйилган?

- Ушбу мавсумда Олий лигада қолиш асосий вазифа этиб қўйилди.

"Насаф" клуби матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика