Latest news

20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  7 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  2 19:46Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Машъал". Таркиблар маълум  3 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   3 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  7 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  3 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  13 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  8 15:20"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда   2

Olamsport.com: Мейвезер Пакьяо билан жангда 25 минг долларлик “капа” тақади ва куннинг бошқа хабарлари News

Olamsport.com: Мейвезер Пакьяо билан жангда 25 минг долларлик “капа” тақади ва куннинг бошқа хабарлари

Сайтимиз ҳамкори ҳисобланган Olamsport.com сайтида чиққан энг сара хабарлар билан танишинг.

Мейвезер ва Пакьяо. Промо ролик ВИДЕО

2 май куни бокс оламидаги энг шиддатли жанглардан бири бўлган Флойд Мейвейзер ва Мэнни Пакьяо ўртасидаги жанг бўлиб ўтади.  Батафсил


Музичук: “Жаҳон чемпиони сифатида уйга қайтиш қанчалик тотли”

Куни кеча Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказилган шахмат бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Мария Музичук она юрти Украинага қайтди. Батафсил


Поветкин-Перес жанги 22 май куни Москвада ўтказилади

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WBC Silver чемпиони россиялик 35 ёшли Александр Поветкин ҳамда WBC рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган 29 яшар кубалик Майк Перес ўртасидаги жангнинг ўтказилиши бўйича шартномага имзо чекилди. Батафсил


ЖЧ-2015нинг кечаги кунидаги энг яхши натижамиз – 57-ўрин

Пойтахтимиздаги муҳташам “Ўзбекистон” спорт саройи ҳамда Бадиий гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар республика ихтисослашган олимпия захиралари спорт мактаби мажмуаси мезбонлик қилаётган ўсмирлар (17 ёшгача) ва ёшлар (20 ёшгача) ўртасидаги жаҳон чемпионатида навбатдаги ғолиб ва совриндорлар маълум бўлди. Батафсил


Қаршидаги теннис турнирида биргина Шарипова қолди

Бугун Қарши шаҳрида давом этаётган теннис бўйича соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил этувчи турнирнинг иккинчи давра учрашувлари ўтказилади. Хабар берганимиздек, мусобақанинг асосий даврасида 11 нафар теннисчимиз ўз иштирокини бошлаган эди.  Батафсил



100 ёшли япониялик аёл сузиш бўйича рекорд қайд этди

Япониялик 100 ёшли Миеко Нагаока сузиш бўйича дунё рекордини ўрнатди ва бу катта эҳтимол билан Гиннес рекордлар китобига киритилади. Бир асрлик Миеко 1500 метр масофани эркин усулда 1 соату 16 дақиқада босиб ўтди.  Батафсил


Мейвезер Пакьяо билан жангда 25 минг долларлик “капа” тақади


Америкалик енгилмас боксчи Флойд Мейвезер ярим ўрта вазн тоифасининг WBA, WBC ҳамда WBO йўналишлари чемпионлик камари учун филиппинлик Мэнни Пакьяога қарши кечалиган супер жангда баҳоси 25 минг долларга тенг “капа”дан фойдаланади. Батафсил


Воҳидов Англиядаги турнир вице-чемпиони!

Англиянинг Саузенд-он-Си шаҳрида “59th Southend Easter Chess Congress” анъанавий халқаро турнири бўлиб ўтди. Мусобақанинг кучлилар сараланган гуруҳида ҳамюртимиз, ёш гроссмейстер Жаҳонгир Воҳидов ҳам муваффақиятли иштирок этди. Батафсил


Синдоров 3 та ғалабадан сўнг мағлубиятга учради

Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида шахмат бўйича “Al-Ain Youth U15 international Championship 2015” турнири давом этмоқда. Кеча мусобақада учинчи ва тўртинчи партия учрашувлари ўйналди.  Батафсил



Хингис 17 йил ичида илк бор Федерация Кубогида кортга чиқади


Жаҳоннинг собиқ биринчи ракеткаси Мартина Хингис Швейцария аёллар терма жамоаси сафида Федерация Кубогининг жаҳон гуруҳи плей-офф босқичида Польша билан 18-19 апрель кунлари бўлиб ўтадиган беллашувда иштирок этади.  Батафсил

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика