Latest news

09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  0 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  4 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  3

ОКМКнинг тунислик легионери: "Умид қиламанки, янги мавсумда ўзимни кўрсата оламан" News

ОКМКнинг тунислик легионери: "Умид қиламанки, янги мавсумда ўзимни кўрсата оламан"

ОКМК жамоаси қишки трансферлар ойнасида таркибига тунислик ҳимоячи Моҳаммад Салемни қўшиб олди.

Бу Ўзбекистон чемпионати ва олмалиқликлар тарихидаги иккинчи тунислик футболчи ҳисобланади. Қизиғи бу борадаги дастлабки қадамни ҳам ОКМК ташлаган, 2014 йил чемпионатимизда "кончилар" сафида тунислик ярим ҳимоячи Шакер Зуаги пайдо бўлганди. Орадан 9 йил ўтиб унинг ҳамюрти келди. Моҳаммад Салем янги жамоаси ва Туркия йиғини ҳақида қуйидагича фикрларни билдирди. 


"Ўйлайманки, яхши жамоага келдим. Икки хафталик йиғин кўнгилдагидек ўтди, дея оламан. 5та назорат учрашувида майдонга тушдик. Натижалар турлича бўлди. 

ОКМКда ҳаммаси профессионал ҳолатда ташкил этилган. Футболчилар, мураббийлар ҳақида фикрларим ижобий. Мослашишда қийналмаяпман. Ўзбекистон чемпионатида аввал ҳам тунислик Шакер Зуаги ўйнаганидан хабарим бор. Уни мухлислар ҳамон эслаб туришлари ҳақида айтишди. Умид қиламанки, олдиндаги мавсумда мен ҳам ўзимни кўрсатиб яхши ном қолдиришга ҳаракат қиламан",- дейди Моҳаммад Салем. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика