Latest news

17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  1 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  9 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  7 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  1 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  16 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  7 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  5 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  13 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0

ОКМКдан ғалабани тортиб олишди! Россиялик экспертимиздан 11-турдаги ҳакамлик таҳлили News

ОКМКдан ғалабани тортиб олишди! Россиялик экспертимиздан 11-турдаги ҳакамлик таҳлили

Собиқ ҳакам барча баҳсли қарорларни таҳлил қилди.

"Championat.asia"нинг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!") Суперлиганинг 11-тур ўйинларидаги баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.


✅ "Бухоро" - "Сўғдиёна"

ВИДЕО

Ўйинчилар ўртасидаги сезилмас контакт. Ҳакамлар одатда рухсат берадиган ўзаро курашга ўхшамоқда. Ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлаш керак. Ўйинни давом эттириш тўғри қарор.


✅ "Бухоро" - "Сўғдиёна"

ВИДЕО

Гол бекор қилиниб тўғри қилинди, сабаби ҳакам ҳужумдаги фолга эътибор қаратди. Юқорига сакраган "Бухоро" футболчиси тиззаси билан рақибининг белига тегмоқда. Бундай фоллардан қочиш учун тўғри позиция танлаш керак, ҳужумдаги ўйинчи эса қоидани бузган ҳолда сакраб, буни қоплашга ҳаракат қилди.


✅ "Бухоро" - "Сўғдиёна"

ВИДЕО

Чегаравий вазият, аммо ҳакамни қўллаб-қувватлаш керак. Қоидани бузган "Бухоро" футболчиси рақибга тўп орқали теккани билан омади келди, сабаби бу контактни юмшатди. Агар тишлар билан бундай сакраш орқали тўғри оёқларга текканда, бу тўғридан-тўғри қизил карточка бўларди. Тўғри қарор — қўпол ўйин учун сариқ карточка.


✅ "Сурхон" - "Металлург"

ВИДЕО

Ҳакам видео такрордан сўнг тўғри қарор чиқармоқда. "Металлург"нинг 19-рақамли ўйинчиси қоидани жиддий тарзда бузмоқда: у рақибнинг оёғидаги ҳимояланмаган қисмга очиқ тишлар билан зарба бермоқда, тўпиқ сурилмоқда. Жароҳат етказиш хавфи, юқори интенсивлик — фақатгина қизил карточка. VAR'нинг тўғри аралашуви.


❌ "Сурхон" - "Металлург"

ВИДЕО

VAR'нинг нотўғри аралашуви ва якунда қизил карточка кўрсатиш қарори. "Сурхон" ҳужумчиси ўйламасдан фол қайд этди. У тўпга ҳаракат қилмоқда, аммо рақиб хавфсизлиги ҳақида ўйламаяпти. Бу кўплаб тасодифий тўқнашувларда рўй беради. Оёқ ва бошлар контакти - доим ҳам четлатиш эмас. Урилиш тишлар билан эмас, балки ташқи, юшмоқ ва ён томон билан содир бўлмоқда. Агар якунда жиддий нарса бўлмаса (қон кетиш, тилиниш), унда сариқ карточка билан чекланиш талаб этилади. Ҳакам хатога йўл қўйди, VAR эпизодга хато аралашди.


❌ "Турон" - ОКМК

ВИДЕО

Видео ёзувда ҳакамнинг дастлабки қарорида хато бўлганига исбот кўрмаяпмиз. Менимча, ҳакамни мониторга чақириш керакмасди. Тўп ОКМК ҳимоячисининг сонига текканга ўхшайди, агар қўлга теккан бўлса, у табиий ҳолатда турибди. Ҳакамни ҳимоя қилиш учун ягона сабаб — қўлларнинг ҳаракати. Агар ҳакам ОКМК ўйинчиси тўпга атайин ҳаракат қилди деб ҳисобласа, бу пенальти ва қизил карточка. Аммо, қайтараман, мен бу ерда ҳимоячининг айбини кўрмаяпман. Хато ҳакам ва VAR томонидан бўлганга ўхшайди.


✅ "Олимпик" - "Нефтчи"

ВИДЕО

Ҳакам "Олимпик" фойдасига пенальти белгиламай тўғри қилди. Идеал ҳолатда "Олимпик" ўйинчисига спортга хос бўлмаган ҳаракати (симуляция) учун сариқ карточка бериш керак эди, сабаби бу ҳакамни алдаш учун яққол уриниш.


❌✅ "Олимпик" - "Нефтчи"

ВИДЕО

Ҳакам "Нефтчи" ҳимоячиси томонидан фолни ўтказиб юборди, аммо бу VAR'нинг аралашиши учун сабаб эмас. Якуний қарорнинг тўғрилиги эса очиқ-равшан — сариқ карточка. Бу максимум қўпол ўйин, сабаби унда ният ва амплитуда йўқ. Ўйинчи тегиб кетди, аммо кучсиз тарзда. VAR аралашиб хато қилди, ҳакам сариқ карточка кўрсатиб тўғри қарор чиқарди.


❌✅ "Олимпик" - "Нефтчи"

ВИДЕО

Кўп вазифали вазият. Биринчи навбатда, ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этиш учун ёрдамчининг унча яхши бўлмаган позициясини қайд этаман. Жарима майдончаси чизиғи "Олимпик" ўйинчисининг ўйиндан ташқари ҳолатда бўлганини аниқ кўрсатмоқда. Якунда, ёрдамчи байроқчасини кўтармай, хатога йўл қўйди. Бош ҳакам ҳам хато қилди: ҳужумчи ҳакамни алдашга уринган ҳолда, яққол симуляция ишлатди. Тўғри қарор — дастлабки қоидабузарлик (ўйиндан ташқари ҳолат) учун эркин зарба белгилаш, шунингдек "Олимпик" ҳужумчисини симуляция учун сариқ карточка билан жазолаш. Пенальти белгиланмай тўғри қилинди, аммо дастлабки офсайд ва кейинчалик симуляция ҳакамларнинг яна хатога йўл қўйишганидан далолат беради.


❌✅ "Андижон" - "Қизилқум"

ВИДЕО

"Қизилқум" ҳужумчисида яққол ўйиндан ташқари ҳолат. Ва шунингдек ассистентнинг тушунарсиз хатоси. Ҳакам юқори даражада бундай вазиятларни тўғри бошқариши шарт. VAR тўғри аралашмоқда, аммо бош ҳакам ассистенти ўйиндан ташқари ҳолатни бирдан қайд этиши керак эди.


✅ "Андижон" - "Қизилқум"

ВИДЕО

"Андижон" фойдасига пенальти тўғри белгиланди. "Қизилқум" ҳимоячисининг жуда ғалати ҳаракати: оёқ билан ташланиш умуман четда, тўп ундан узоқда эди. Фол пастда бўлгани учун тўп учун ўйнашга уриниш дейиш мумкин, бу эса фақатгина сариқ карточкани англатади. Якунда, огоҳлантириш "Қизилқум" ўйинчиси учун иккинчиси бўлди. Ҳакам ушбу вазиятни тўғри баҳолади.


Шундай экан, ҳакамлар 11та баҳсли вазиятдан иккита қўпол хатога йўл қўйишди: "Сурхон" - "Металлург" ўйинида Сайдазимовнинг четлатилиши ва "Турон" - ОКМК ўйинидаги пенальти. Бундай ташқари, майдондаги ҳакамлар бир неча бор хатоларга йўл қўйишди (симуляциялар, офсайдлар) ва VAR вазиятга хато аралашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика