Latest news

09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  5 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  1 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2

ОКМК СМ стадиони очилиши ва «Олмалиқ» – «Металлург» ўйинидан фотогалерея News

ОКМК СМ стадиони очилиши ва «Олмалиқ» – «Металлург» ўйинидан фотогалерея

16 март, якшанба куни Олмалиқда янги қуриб битказилган, 12 минг томошабинга мўлжалланган стадион очилиши бўлиб ўтди.
«Олмалиқ» ФК матбуот хизматининг маълум қилишича, ташкилотчилар томонидан ташкил этилган байрам дастури анча қизиқарли ва ҳаяжонли ўтди. Спортчилар чиқишлари, кичик концерт дастурларидан сўнг, стадионни очиб бериш учун сўз раҳбариятга берилди.

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари мажмуаси раҳбари - Ғуломжон Ибрагимов, Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов, Тошкент вилояти ҳокими Аҳмаджон Усмонов, ОКМК ОАЖ бош директори Александр Фармоновлар сўзга чиқишди. Шундан сўнг, давлат мадҳияси садолари остида стадионда Ўзбекистон байроғи кўтарилди.

Очилиш маросими доирасидаги концерт дастури давомида Гулсанам Мамазоитова, шунингдек, янги стадионда ўтказилган илк расмий ўйиндан сўнг Алишер Файз каби хонандалар стадионга ташриф буюрган меҳмонларни ўз қўшиқлари билан хурсанд этди. «Олмалиқ» – «Металлург» учрашуви эса 3:2 ҳисобида майдон эгалари фойдасига ҳал бўлди.

Қуйида Олмалик кон-металлургия комбинати спорт мажмуаси стадиони очилиши ва «Олмалиқ» – «Металлург» учрашувидан тайёрланган фоторепортаж билан танишишингиз мумкин. Суратлар муаллифи – Ҳасан Пирмуҳамедов (ЎзПФЛ матбуот хизмати).

Фото: Ҳасан Пирмуҳамедов (ЎзПФЛ матбуот хизмати). Хабар «Олмалиқ» ФК матбуот хизмати ёрдамида тайёрланди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика