Latest news

02:04Лига 1. "Ланс" сўнгги дақиқаларда еврокубокдан қуруқ қолди, ПСЖ эса қийинчиликсиз ғалабага эришди  4 01:26"Барселона" янги ўйинчилар билан шартнома имзолай олмайди  1 01:25ЛаЛига. "Вильярреал" - "Реал Мадрид" 4:4  0 01:15ЛаЛига. "Атлетико Мадрид" - "Осасуна" 1:4  0 01:05ЛаЛига. "Барселона" - "Райо Вальекано" 3:0  0 00:50"Барселона" Испания суперкубоги ярим финалида "Атлетик" билан, "Реал" эса "Мальорка" билан ўйнайди  2 00:20Серия А. "Интер" - "Лацио" 1:1  0 00:00Ла Лига. Серлот "Реал"га 4та гол урди, "Барселона"дан йирик ғалаба ва "Атлетико"дан кутилмаган мағлубият  24 23:40Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик"  5 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" 2:0  0 23:14Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман"  27 23:10АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вест Хэм" 3:1  0 23:05АПЛ. "Арсенал" - "Эвертон" 2:1  0 22:47Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик"  7 22:40АПЛ. "Челси" - "Борнмут" 2:1  0

ОФК кубоги туфайли "Насаф" сунъий майдонда машғулот ўтказишга мажбур News

ОФК кубоги туфайли "Насаф" сунъий майдонда машғулот ўтказишга мажбур

ОФК кубогининг "Насаф" жой олган гуруҳи учрашувлари сунъий майдонларда ўтиши бизнинг клуб учун катта эҳтимол билан муаммо туғдиради.

"Насаф" гуруҳ ўйинларига мезбонлик қилиш юзасидан ариза топширганди. Қашқадарёда учрашувларни юқори савияда ўтказиш имконияти бор эди. Аммо ОФК Тожикистон вариантини афзал билди. Эндиликда "Насаф" сунъий майдонда ҳам машғулот олиб боришига тўғри келади.

Шунингдек, Тожикистон жамоасининг ўйинлари фақат кечки пайтга қўйилган. ""Насаф эса уч учрашувдан иккитасини иссиқ ҳавода ўтказишга мажбур. Ҳаво иссиқ вақтда сунъий майдонда ўйнаш қанчалик азоб экани сизга яхши маълум.

Эндиликда Бердиев олдида муаммо бор. 10 май куни "Насаф" Суперлига доирасида "Машъал"га қарши майдонга чиқиши керак. Бироқ бу вақт оралиғида сунъий майдонга ҳам машғулотлар орқали кўникиб бориш талаб этилади. Шундан келиб чиқилса, учрашув санасининг ўзгартирилишидан "Насаф" манфаатдор. Биз май ойининг сўнгги ўн кунини Вадим Абрамовга топшириб қўйганмиз. ОФК кубоги сабаб "Насаф" шундоқ ҳам 1 та учрашувни қўйиб юборади. "Машъал" билан ўйин қолдирилса, демак бундай ўйинлар сони 2 тани ташкил қилади. Буёғи ёзнинг чилласига уланади ва ҳоказо.

Ишонамизки, қийин шароитда бўлса ҳам "Насаф" ўзини кўрсата олади. Ҳозир эса "Машъал" билан ўйин масаласида бош қотириш керак", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика