Latest news

02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  0 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  0 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  5 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  5 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  27 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  8

Осиё Футбол Конфедерациясининг 34-Конгресси бўлиб ўтди News

Осиё Футбол Конфедерациясининг 34-Конгресси бўлиб ўтди

Tags :  ОФК
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида Осиё Футбол Конфедерациясининг 34-Конгресси ўтказилди.

Унда ОФК Ижроия Қўмитасининг Марказий Осиё минтақаси вакили, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳам иштирок этди.

Кун тартибига кўра, ОФК Ижроия қўмитасига вакилат муддати 2023-2027-йилларни ташкил қилувчи янги аъзолари сайлади. Хусусан, тожикистонлик Мижгона Маҳмадалиева ОФКнинг Марказий минтақа бўйича аёллар ижроия қўмитаси аъзоси, Корея Республикасидан Чунг Монг Гю эса Шарқий минтақа бўйича ОФК Ижроия қўмитасига сайланди.

Бундан ташқари, Конгресс ОФК Низомининг 32.8 ва 32.9-моддаларига оид бир қанча аъзо ассоциациялардан келиб тушган таклифларни маъқуллади.

“ОФК бошқарув соҳасида ажойиб ютуқларга эришди ва бизда сўнгги ўн йил давомида биргаликда қурилган мустаҳкам пойдеворлар учун аъзо ассоциациялар ва минтақавий ассоциацияларга миннатдорчилик билдирамиз. Ушбу мустаҳкам пойдевор ва бирдамлик бизга шу йил охирида жорий этиладиган, келаси ўн йилликда Осиё клублари ўйинида инқилоб қиладиган янги клуб ислоҳотларини ўтказишимиз учун йўл очди”, деди Шайх Салмон.

Конгресс давомида, шунингдек, ташкилотнинг 2023-йил якунлари бўйича молиявий ва аудиторлик ҳисоботлари тасдиқланди.


 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика