Latest news

20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  2 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  42 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  0 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  4 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  14 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  5 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3

ОФК кубоги. "Олтин Аср" бош мураббийи Язгули Хожагелдиев: "Биринчи турда дуранг ўйнадик, шу боис энди очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ" News

ОФК кубоги. "Олтин Аср" бош мураббийи Язгули Хожагелдиев: "Биринчи турда дуранг ўйнадик, шу боис энди очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"

ОФК кубоги 2-туридан ўрин олган "Олой" - "Олтин Аср" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида "Олтин Аср" бош мураббийи Язгули Хожагелдиев ва футболчи Аҳмет Атаев иштирок этди.

"Биринчи турда икки очко йўқотдик, шу боис энди очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Ғалаба қозониш ва гуруҳдаги ўз имкониятларимизни яхшилашимиз керак", - деб гап бошлади мураббий. 

- 1-турда икки футболчингиз четлатилди. Жамоадаги интизом тўғриландими? Сабаби эртага ҳам шундай давом этса, "Насаф" билан сўнгги турдаги ўйинга футболчиларингиз етмай қолиши мумкин...

- (кулади) йўқ бундай бўлмаса керак. Тўғри футболда барча нарса бўлиши мумкин, аммо бунгача олиб бормаймиз. Биз яхши нарсаларга умид қиламиз.

- Биринчи турда "Хўжанд" билан дуранг ўйнадинглар, таркиби янгиланган жамоа шундай қаршилик кўрсатишини кутганмидингиз?

- Албатта кутгандик. Сабаби "Хўжанд" айни пайтда Тожикистон чемпионатида ўйнамоқда, бизда эса ўйин амалиёти йўқ эди. Эртанги баҳсда биз ўйин томонлама янада яхши ҳаракат қиламиз ва илк турда йўл қўйган хатоларни такрорламаймиз.



- Гуруҳдаги қайси жамоани фаворит деб ҳисоблайси?

- Ҳеч қайси жамоани алоҳида кўрсата олмайман. Сабаби ҳозир ҳатто "Олой"да ҳам кейинги босқичга чиқиш имконияти бор. Эртанги ўйинлардан кейин кўп нарса ойдинлашади.

- Илк турдаги дуранг қайси жамоага кўпроқ фойда бўлди? "Олтин Аср", "Хўжанд" ёки "Насаф"га?

- Дуранг ҳеч қайси жамоага минус бўлгани йўқ, сабаби очко олинди. Кейинги икки турда биз ҳам, "Хўжанд" ҳам иккита ғалабага эришса гуруҳ ғолиби бўлиши мумкин.

Ҳар қандай мусобақадаги дастлабки ўйин доим оғир бўлади. Кейин эса ўйиндан-ўйинга барчаси яхшиланиб боради. "Хўжанд" билан дуранг ўйнаганимиз ноодатий ҳолат эмас, сабаби олдинги мусобақаларда ҳам бу жамоа билан дуранг ўйнагандик. Мезбонларга қарши ўйинлар доим оғир ўтган. Ҳеч ким очко йўқотишни хоҳламайди, аммо вазият шундай экан уни қабул қиламиз", - дейди Язгули Ходжагелдиев.

"Эртага яхши кайфиятда тушамиз, қизиқарли ўйин бўлиши аниқ. Ғалаба қозониб Туркманистон халқини хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - дейди Аҳмет Атаев.


 

Толибжон Қосимов

Душанбе, Тожикистон 


FC Alay Osh

AFC Cup Grp. F . Round 2

17/05/2021, 17:00

5
:
4
Finished

Altyn Asyr

45'
90'

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика