Latest news

12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  0 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  3 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  8 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  5 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  7 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  4 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0

ОФК кубоги-2021. "Насаф" "Аҳал"ни ютса, кейинги босқичда кимлар билан ўйнаши маълум News

ОФК кубоги-2021. "Насаф" "Аҳал"ни ютса, кейинги босқичда кимлар билан ўйнаши маълум

Бугун 2021 йилги ОФК кубоги плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унга кўра "Насаф" клуби 25 август куни Туркманистоннинг "Аҳал" клубини Қаршида мағлуб этса, Интер зонал ярим финалига чиқади ва бу баҳс ҳам Қаршида ўтади.

Бу босқичда "аждарлар"га Жанубий минтақа, яъни "D" гуруҳи ғолиби рақиб бўлади. Бу гуруҳда қайси жамоалар борлиги қуйида ёзилган.

"Насаф" бу босқичда ҳам зафар қучса, Интер зонал финалига чиқади ва яна ўз майдонида ўйнайди. Рақиб Гонконгнинг "Ли Ман" клуби бўлади.

Рўзиқул Бердиев шогирдлари бу ўйинда ҳам ғолиб бўлишса, ОФК кубоги финалига чиқишади. Финалга Ғарб минтақасидаги тўртта клубдан бири чиқади.




ҒАРБИЙ МИНТАҚА
20 сентябрь

"Ал Муҳаррақ" (Баҳрайн) - "Ал Аҳад" (Ливан)

21 сентябрь
"Ал Кувайт" (Кувайт) - "Ал Салт" (Иордания)


МАРКАЗИЙ МИНТАҚА
25 август

"Насаф" (Ўзбекистон) - "Аҳал" (Туркманистон)


ЖАНУБИЙ МИНТАҚА
"Моҳун Баган" (Ҳиндистон)
"Башундхара Кингс" (Бангладеш)
"Мазия" (Мальдив ороллари)
"Бенгалуру" (Ҳиндистон) ёки "Иглс" (Мальдив ороллари)



------


ҒАРБИЙ МИНТАҚА ФИНАЛИ
"Ал Муҳаррақ" - "Ал Аҳад" ғолиби - "Ал Кувайт" - "Ал Салт" ғолиби

ИНТЕР ЗОНАЛ ЯРИМ ФИНАЛ
"Насаф" - "Аҳал" ғолиби - Жанубий минтақа гуруҳ босқичи ғолиби

ИНТЕР ЗОНАЛ ФИНАЛ
Интер зонал ярим финал ғолиби - "Ли Ман" (Гонгконг)

ОФК КУБОГИ-2021 ФИНАЛИ
Ғарбий минтақа финали ғолиби - Интер зонал финал ғолиби


Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика