Latest news

19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  323 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  0 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  0 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  1 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  25 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   5 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  6 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  5 14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  10 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  3 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5

ОФК ҳозирча тасдиқлагани йўқ, лекин U-23 Осиё чемпионатига саралаш Ўзбекистонда ўтиши мумкин News

ОФК ҳозирча тасдиқлагани йўқ, лекин U-23 Осиё чемпионатига саралаш Ўзбекистонда ўтиши мумкин

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ўзининг телеграм каналида қизиқ пост қолдирди.

Гап шундаки, шу йилнинг 25-31 октябрь кунлари Қувайтда U-23 Осиё чемпионатига саралаш "D" гуруҳи ўйинлари бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган. Бу гуруҳда Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Бангладеш ва Қувайт жамоалари ўрин олган. 

Алишер Никимбаевнинг "Футболиум" телеграм каналида шундай пост чиқди: "Қувайт футбол ассоциацияси 23 ёшгача Осиё чемпионати "D" гуруҳи ўйинларини қабул қила олмайди. Шу боис ОФК зудлик билан янги мезбон қидирмоқда ва ўйинларни ўтказиш таклифи бўйича Ўзбекистон ва Саудия Арабистонига чиққан". 

Бизга маълум бўлишича, Тимур Кападзе бошчилигидаги бўлажак Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг 22 октябрь куни саралаш баҳсларида қатнашиш учун Қувайтга йўл олиши кутилганди. Бироқ Қувайт мезбонликдан бош тортган бўлса, сафар бекор қилинади ва шунда катта эҳтимол билан ўйинлар бизда ёки Саудия Арабистонида ўтказилади. 

Лекин ОФК ҳозирча Қувайт мезбонликдан бош тортгани ҳақида расмий хабар бергани йўқ. Бироқ ташкилот томонидан саралаш баҳсларига мезбонлик қилиш бўйича ЎФАга мурожаат келиб тушган ва ҳозир бу борада ишлар олиб борилмоқда. Агар ЎФА розилик берса, саралаш учрашувлари бизда ўтиши мумкин ёки Саудия Арабистони қабул қилишга тайёрлигини билдирса, унда Тимур Кападзе жамоаси Саудияга йўл олади. 

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги U-23 Осиё чемпионати 2022 йилнинг 1-19 июнь кунлари Ўзбекистонда ўтказилади. 


"D" гуруҳи саралаш ўйинлари тақвими:

25 октябрь. Саудия Арабистони - Ўзбекистон

25 октябрь. Бангладеш - Қувайт

28 октябрь. Ўзбекистон - Бангладеш

28 октябрь. Қувайт - Саудия Арабистони

31 октябрь. Саудия Арабистони - Бангладеш

31 октябрь. Қувайт - Ўзбекистон

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика