Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

ОФК бу маълумотни биринчи марта ошкор қилди. Гап Осиё Кубоги-2027 мезбонлиги ҳақида кетяпти News

ОФК бу маълумотни биринчи марта ошкор қилди. Гап Осиё Кубоги-2027 мезбонлиги ҳақида кетяпти

2027 йил бўлиб ўтадиган қитъа биринчилигини ўтказиш учун тўртта давлат даъвогар ҳисобланади.

2023 йилги Осиё Кубоги Хитойда бўлиб ўтишидан хабарингиз бор. 2020 йилнинг февраль ойидан бошлаб ОФК Осиё Кубоги-2027 мезбонлиги учун аризаларни қабул қилишни бошлади. Дастлаб бешта давлат ариза беришга қарор қилди: Эрон, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Қатар ва Ўзбекистон. 

Лекин бизга маълум бўлмаган сабабларга кўра, Ўзбекистон ўз аризасини қайтариб олди. Бу ҳақда ОФК расмий сайти ёзди, бироқ ЎФА шу пайтгача ҳеч нарса дегани йўқ. Натижада даъвогар мамлакатлар тўртта қолди. 

ОФК шу пайтгача қитъа биринчилигини қабул қилиш борасида даъвогарларни айтиб келгани билан уларнинг дастури билан таништирмасди. Яъни, бу ҳақда маълумотлар тўлиқ ошкор қилинмаган. Лекин бу сафар Осиё футболи ташкилоти қолган тўртта давлатнинг дастурини сайтга жойлади.


Ўзаро таққослайдиган бўлсак, Ҳиндистон тақдим этган дастур 177 саҳифадан, Эронники 132, Қатарники 397 ва Саудия Арабистони топширган дастур 420 саҳифадан иборат. Шунингдек, ҳар бир даъвогар мамлакат Осиё Кубоги-2027 учун шиор ўйлаб топган. Масалан, Ҳиндистон "Биргаликда ёрқин келажак", Эрон "Кўрфазда бирлашган Осиё", Қатар "Байрам қилаётган Осиё" ва Саудия Арабистони "Осиё учун олға" каби шиорларни бош мавзуга олиб чиққан. 

Бундан ташқари даъвогарлар ўйинлар ўтказиладиган стадионлар ва шаҳарларни ҳам келтириб ўтган. Хусусан Ҳиндистон 11та шаҳар ва 11та стадионни тақдим этган бўлса, Эрон 9та шаҳар ва 11та стадионни келтирган. Қатар эса 20 км. радиусдаги 10та стадионни кўрсатиб ўтган. Саудия Арабистони 3та шаҳардаги 10та стадионни келтирган. Шунингдек, Саудия Арабистони мусобақага қадар Ар Риёдда 3та, Даммамда битта стадион қуриб битказилишини маълум қилган.

 

Дастурда мухлисларни энг кўп қизиқтирадиган чипталар нархи ҳам келтириб ўтилган. Агар 2027 йилги Осиё Кубоги Ҳиндистонда ўтказилса чипталар нархи 5,14дан 21,62 долларгача бўлади. Эронда 5-80 доллар, Қатарда 10 доллардан 440 долларгача ва Саудия Арабистонида 7дан 99 долларгача нарх белгиланади, - бу ҳақда Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида маълум қилди

Rating: -27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика