Latest news

02:10Конференциялар лигаси. "Челси" финал масаласини деярли ҳал қилди, "Бетис" "Фиорентина"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  0 02:03Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда йирик ғалабага эришди, "Тоттенхэм" ҳам учта гол билан зафар қучди  3 01:50АПЛ. ЕЧЛ учун курашаётган "Ноттингем Форест" ўз уйида мағлубиятга учради  1 01:11Холанд қайтди  0 00:15Ана холос! "Интер"нинг энг муҳим футболчиси "Барселона"га қарши ўйнамайди  10 00:01Европа лигаси ярим финалларидан онлайн ҳисоб  30 00:00Конференциялар лигаси ярим финалидан онлайн ҳисоб!  3 23:44"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради  3 23:13Гёкереш "Манчестер Юнайтед"га ўтадими? Рубен Аморим жавоб берди  1 22:50Сеск Фабрегас фаолиятидаги энг яхши мураббийи ким эканлигини айтди  1 22:11Габриэль Агбонлахор: "Ямал мени қўрқитмоқда"  4 21:57Ямалнинг ёшида Месси ва Роналдунинг статистикаси қандай эди?  12 21:35"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради, аммо жуда қисқа муддатга  3 21:32Илёс Зейтуллаев "Ювентус"нинг ўрнига қаерга бориши мумкин бўлганини айтиб берди  6 21:15УЕФА ЕЧЛ ҳафта рамзий терма жаомасини эълон қилди  8

ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов иштирокидаги дастлабки матбуот анжумани қандай ўтди? (Таассурот) News

ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов иштирокидаги дастлабки матбуот анжумани қандай ўтди? (Таассурот)

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг анжуманлар залида ЎФФ янги президенти Умид Аҳмаджонов иштирокида журналистлар учун дастлабки матбуот анжумани ўтказилди.

Ушбу анжуман ЎФФ президентлигига сайлов бўлиб ўтган кундан орадан 15 кун ўтиб ташкил этилди. Бугунги анжуманда шунингдек, ЎФФ вице-президенти Шоакрам Исроилов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, ЎФФ ижроқўм аъзолари Рустам Қурбонов ва Мурод Алиевлар иштирок этишди. 

ЎФФ матбуот котиби Санжар Ризаев олиб борган матбуот анжуманида дастлаб ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов сўз олиб, кейинги тўрт йиллик учун ишлаб чиқарилган дастур ҳақида маълумот берди. Кейинчалик одатга кўра савол-жавобларга ўтилди. Айтиш мумкинки, анжуманнинг савол-жавоб қисми анча қизғин кечди. Бунда ОАВ эътиборидаги асосий шахс албатта ЎФФнинг янги раҳбари бўлгани саволларнинг деярли барчаси Умид Маҳамаджоновичга қаратилди. 

Журналистлар саволларига жавоб қайтарар экан, Умид Аҳмаджонов эътиборни футболнинг барча йўналишларига қаратиш лозимлигини айтиб ўтди. У кишининг айтишича, ЎФФ бундан буён янгича тизимда ишлайди ва бунинг учун барча соҳалар бўйича малакали кадрлар хизматига эҳтиёж сезади. 

Албатта, бизнинг эътиборни кўпроқ ЎФФ янги президентининг шахс сифатида қандай инсонлиги, муомала маданияти ҳамда журналистлар билан мулоқотга доим тайёрлиги тортди. Умид Аҳмаджоновнинг гап-сўзларидан кўриндики, у киши футболимиз ривожи учун аллақачон енг шимариб ишга киришган. Тез орада ЎФФ ва ПФЛда кадрлар алмашинуви бўлиши кутилмоқда. 

Кадрлар алмашиши авваламбор бўлим раҳбарлари билан боғлиқ бўлади. Гарчи анжуманда аниқ айтилмаган бўлса-да, яқин орада ПФЛ Бош директори Фарҳод Магометов, Терма жамоалар бўлими ходими Асқар Толибжонов, Келишилган ўйинларга қарши курашиш қўмитаси раиси Аҳрол Иноятов каби шахсларнинг ишдан кетиши кутилмоқда. 

Бундан ташқари, шу пайтгача ЎФФнинг аввалги президенти Мираброр Усмоновга ЎФФ бош котиби Сардор Раҳматуллаев биринчи ёрдамчи бўлиб ишлаб келаётганди. Ҳозирча Сардор Раҳматуллаевнинг ЎФФдан кетиши борасида бир гап айтиш қийин. Чунки у киши ОФК ижроқўм аъзоси ҳисобланади. Албатта, ОФК йиғилишларида Ўзбекистондан ҳам вакил бўлгани яхши. Бунинг фойдали томонлари кўп. 

Лекин эндиликда Сардор Раҳматуллаевнинг ЎФФдаги иши фақат Бош котибликни давом эттиришдан иборат бўлса керак. Янги президентга биринчи ёрдамчиликни эса Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти собиқ ректори Шоакрам Исроилов бажаради. Матбуот анжуманида яна шу нарса маълум бўлдики, миллий терма жамоамизнинг навбатдаги бош мураббийи хорижлик мутахассис бўлади. Фақат ҳозирча кимлиги маълум эмас. 

Шунингдек, келишилган ўйинларга қарши курашиш учун алоҳида қўмита ташкил қилинади. Катта эҳтимол билан кейинги йилдан олий лига формати ҳам ўзгаради. Бир сўз билан айтганда, ўзбек футболида ўта жиддий ислоҳотлар бошланиш арафасида, халқимиз эса биринчи навбатда янги раҳбариятдан ўзбек футболига шаффофлик олиб киришни кутмоқда ва бу йўлда барчага омад тилаб қоламиз. 

Х.Холиқов. 


Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика