Latest news

00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:40Конференциялар лигаси. "Астон Вилла" — "Олимпиакос" ҳамда "Фиорентина" — "Брюгге" учрашувлари бошланди  0 23:33Европа лигаси. "Марсель" "Аталанта"га қарши, "Рома" эса "Байер" билан куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  4 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  3 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  25 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  13 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм" (онлайн ҳисоб)  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  19 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0

ЎФА ва ПФЛнинг махсус ишчи гуруҳи Қорақалпоғистонга борди News

ЎФА ва ПФЛнинг махсус ишчи гуруҳи Қорақалпоғистонга борди

Aйни кунларда ЎзПФЛ Бош директори в.б. Диёр Имомхўжаев ҳамда ЎФА техник директори Сергей Арслонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қорақалпоғистонда бўлиб турибди.

ЎФA ҳамда ЎзПФЛ вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Қорақалпоғистонда футболни ривожлантириш, хусусан “Арал” футбол клубининг моддий-техник базасини яхшилаш ва унинг келаси мавсумда истисно тарзида Про лигада иштирок этиши масаласини ўрганиб чиқмоқда.

Жумладан, “Турон” стадионининг бугунги кундаги ҳолати, келгусида “Арал” футбол клубига бириктирилиши режалаштирилаётган объектлар, клубга янги қароргоҳ қуриш масаласи, клубнинг инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича режалар билан танишилди.

Ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси Қаҳрамон Сариев ҳамда Жўқорғи Кенгес раиси Мурат Камалов қабулида бўлиб, “Арал” футбол клуби пойдеворини мустаҳкамлаш, клубни босқичма-босқич замонавий кўринишга келтириш масалаларини муҳокама этди. Бу борада ишчи гуруҳ хулосалари тайёрланиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика