Latest news

18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайлашди  1 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  1 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  12 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  5 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  2

ЎФА раҳбарияти Қирғизистон футбол федерацияси мутасаддилари билан учрашди News

ЎФА раҳбарияти Қирғизистон футбол федерацияси мутасаддилари билан учрашди

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида Равшан Эрматов Қирғизистон футбол федерацияси мутасаддилари билан учрашув ўтказди.

Учрашув бошида Қирғизистон футбол федерацияси вице-президенти Достонбек Конокбаев ва Қирғизистон Премьер лигаси президенти Нурбек Атаканов Равшан Эрматовни янги лавозим билан табриклаб, унга ўзбек футболи ривожи йўлидаги ишларида омад тилади.

Шундан сўнг томонлар ўзаро дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, турли ёшдаги терма жамоалар ва клублар ўртасида халқаро ўртоқлик ўйинлари ташкил этиш, аёллар футболи ва футзал йўналишларида ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилишди.

Жумладан, Қирғизистон футбол федерацияси аёллар жамоалари ўртасида ўтказиб келинаётган “Умид кубоги” мусобақасида Ўзбекистон жамоалари мунтазам равишда қатнашиб келаётганини таъкидлаб, бу анъана бу йил ҳам сақланиб қолишига умид билдириб ўтди.

Шунингдек, кун тартибидан ўрин олган масалалар қаторида Марказий Осиё футбол ассоциацияси доирасидаги ҳамкорлик, турли йўналишлар бўйича тажриба алмашиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Қирғизистон футболидаги яқин алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича келишиб олинди.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика