Latest news

08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  0 07:42Туркия Суперлигаси. «Кайсериспор» Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда дуранг қайд этилди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  18 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  6 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  5

ЎФА раҳбарияти ОФК масъуллари билан келишилган ўйинлар ва тотализаторга қарши кураш бўйича учрашув ўтказди News

ЎФА раҳбарияти ОФК масъуллари билан келишилган ўйинлар ва тотализаторга қарши кураш бўйича учрашув ўтказди

Равшан Эрматов бошчилигидаги ЎФА делегацияси айни пайтда Малайзияда бўлиб турибди.

Хабарингиз бор, 15 июль куни бўлиб ўтган Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари Конференциясида ЎФА Президенти Абдусалом Азизов мамлакатимизда футбол ривожи учун амалга ошириладиган ишлар хусусида гапириб, футболимизни орқага тортаётган иллатлардан бўлган келишилган ўйинлар ва тотализаторда иштирок этиш каби ҳолатлар билан кескин кураш олиб борилишини таъкидлаган эди.

Шу боисдан айни пайтда Малайзия пойтахти Куала Лумпурда жойлашган Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида бўлиб турган Равшан Эрматов бошчилигидаги ЎФА делегацияси ОФКнинг ушбу йўналиш бўйича масъуллари – AFC Integrity департаменти раҳбари Аҳмед Алосайми ҳамда Sportradar компанияси директори Оскар Бродкин билан учрашув ўтказди. Учрашув чоғида ОФК вакиллари Ўзбекистондаги ички мусобақаларда келишилган ўйинлар ташкил этилишига қарши курашда Ўзбекистон футбол ассоциациясини тўлиқ қўллаб-қувватлашини ҳамда бу борада ўзаро ҳамкорликда иш олиб боришга тайёр эканини маълум қилишди. Ўз навбатида Равшан Эрматов ҳам мамлакатимизда футболнинг ривожи учун тўсқинлик қилаётган турли қинғирликлардан ҳоли бўлиш муҳим экани, келишилган ўйинлар ва тотализаторга қарши курашда ЎФАнинг қитъа футбол конфедерацияси билан ҳамжиҳатликда фаолият олиб бориши янада самара беришини таъкидлади.

Шунингдек, ФИФА ҳакамлар қўмитаси раиси ўринбосари Ҳани Баллан ҳамда ОФК ҳакамлар бошқармаси директори Шамсул Майдин билан ҳам учрашув ўтказилди. Унда Осиёдаги ва Ўзбекистондаги ҳакамликни ривожлантириш, ҳакамлар савияси ва маҳоратини ошириш учун семинарлар ташкил этиш, ҳакамликни ҳаваскорликдан профессионал йўналишга ўтказиш, VAR тизими каби масалалар муҳокама қилинди.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика