Latest news

16:20"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи  1 16:02"Андижон" – "Металлург", "Қизилқум" – "Олимпик" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  2 15:27Суперлиганинг 8-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:23АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди  1 14:49"Ал Ҳилол" мухлислари "Ал Насср"га қарши баҳсда "Месси! Месси!" деб бақиришди  15 14:31"Реал" келаси йил "Ливерпуль"нинг 70 млн. евролик футболчисини сотиб олиши мумкин  1 13:43Про лиганинг кетма-кет 8та ўйинида мағлуб бўлган "Дўстлик" устози жамоадан кетди  3 12:53Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  2 12:52Бекободликларнинг ғалабасиз серияси давом этадими? "Андижон" - "Металлург" учрашувига превью  5 12:20"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди?  4 12:09Алонсо ва "Байер" бугун Германия футболи тарихига кириши мумкин  9 11:57АПЛга кимлар қайтмоқда?  3 11:43ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари  1 11:01Клопп қайси учрашувдан сўнг «инсульт» бўлиб қолиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди  3 10:37Томас Тухель Англия клуби билан музокара олиб бормоқда  2

ЎФА “Нефтчи” – “Турон” учрашуви бўйича баёнот берди News

ЎФА “Нефтчи” – “Турон” учрашуви бўйича баёнот берди

Кеча Фарғона шаҳрида Про лиганинг 20-туридан ўрин олган “Нефтчи” (Фаргона) – “Турон” (Яйпан) учрашуви бўлиб ўтди.

Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида ўтган мазкур баҳснинг якунида учрашув ҳакамларига нисбатан қўпол ва тажовузкор муносабатда бўлиб, уларга тан жароҳати етказилди.

Мазкур ҳолат бўйича ЎФA мутахассисларидан иборат махсус ишчи гуруҳ тузилди ва Фарғонага етиб борди.

У ерда Ички ишлар вазирлиги ҳамда “Нефтчи” – “Турон” учрашувининг ташкилий ишларига масъул барча ташкилотлар билан ҳамкорликда мазкур учрашув якунида юзага келган можаро бўйича суриштирув ишлари бошланди.

Бунда ҳакамларнинг фаолияти, иккала жамоа футболчилари ва мураббийларнинг ҳамда томошабинларнинг хатти-ҳаракати синчковлик билан ўрганиб чиқилмоқда.

Яқин вақт ичида суриштирув ишлари якунига кўра қўшимча маълумот берилади.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика