Latest news

22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  1 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  1 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  14 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  16 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  17 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  26 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  5

ЎФА мутасаддилари Нидерландия Қироллигида хизмат сафарида бўлиб туришибди News

ЎФА мутасаддилари Нидерландия Қироллигида хизмат сафарида бўлиб туришибди

ЎФАнинг “Футболни ривожлантириш департаменти” директори Джалимов Онгарбай ҳамда департамент бош мутахассиси Отабек Кенжаевлар Нидерландия Қироллигида хизмат сафарида бўлиб туришибди.

Мазкур ташриф 2019 йил 21 апрель санасига қадар давом этиб, ташриф кун тартибида жуда кўплаб масалаларга ойдинлик киритилиши режалаштирилган. Хусусан, Нидерландия Соғлиқни сақлаш ва спорт вазирлигининг бош маслаҳатчиси Яланда Баренд, “Хиллегом” футбол клуби бошқарувчиси Ян Ван Ден Хоф, маҳаллий ҳокимият вакиллари, WVHEDW хусусий футбол мактаби директори Ромео Ленса, Нидерландия футбол федерациясининг вакили Йохан Ван Гейжн, “Greenfields” компаниясининг (футбол майдонлари қурувчи ташкилот) бошқарувчиси Марк ГанзеБум, “Aякс” футбол клуби академиясининг бош мураббийлари ва соҳа мутахассилари билан учрашув белгиланган.

Режага асосан даставвал, Нидерландия Соғлиқни сақлаш ва спорт вазирлигининг бош маслаҳатчиси Яланда Баренд, маҳаллий ҳокимият вакили Геррит Клейхиг ҳамда WVHEDW хусусий футбол мактаби директори Ромео Ленса билан музокаралар ўтказилиб, мамлакат футболига қаратилаётган эътиборда вазирлик ва ҳокимиятнинг тутган ўрни, шунингдек, мамлакат томонидан футболга доир ишлаб чиқилган меъёрий ҳужжатлар, йиллик ажратилаётган маблағлар, даромад ва харажатлар, соҳага оид ҳужжатлар тўғрисида музокаралар ўтказилди.

Бундан ташқари, ташкилотчилар WVHEDW хусусий футбол мактаби фаолияти, инфраструктураси, футболчиларни босқичма босқич тайёрлаш дастури, мураббийлар малакаси юзасидан маълумот бериб ўтишди. Семинар якунида хусусий футбол мактаби фаолиятига маҳаллий ҳокимият, Соғлиқни сақлаш ва спорт вазирлиги ҳамда футбол федерацияси томонидан қаратилаётган эътибор тўғрисида ҳам ойдинлик киритилди. Маълумот тариқасида WVHEDW хусусий футбол мактабида 1700 нафар ёш футболчилар машғулот олиб боришларини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Изланишлар жараёни бир мунча қизиқарлик ва ҳайратга солувчи маълумотлар бой тарзда ўтмоқда. Семинарнинг биринчи кунида ташриф буюрган мутахассисларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси номидан эсдалик совғалари топширилди.
18 апрель санасида вакилларимиз Нидерландия футбол федерациясига ташриф буюришлари режалаштирилган бўлиб, унда федерацияси мутахассислари ва “Greenfields” компанияси вакиллари билан учрашув белгиланган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика