Latest news

00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  2 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  4 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  14 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  8 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  94 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13

ЎФА Ҳакамлар бошқармаси томонидан академия тарбияланувчилари учун семинар ташкил қилинди News

ЎФА Ҳакамлар бошқармаси томонидан академия тарбияланувчилари учун семинар ташкил қилинди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси томонидан “Бунёдкор” академияси тарбияланувчилари учун футбол қоидалари бўйича семинар ташкил қилинди.

12 ёшли болаларга ЎФА инструктори Александр Попов футболнинг асосий қоидалари, қоидаларга сўнгги йилларда киритилган ўзгаришлар бўйича маълумотлар бериб ўтди.

Семинар давомида етук футболчи бўлишни мақсад қилган ҳар бир болакай нафақат футболни яхши ўйнаши, балки футболдаги барча қоидалар, катта-кичик деталларни яхши ўзлаштириши зарурлиги таъкидланди.

Семинар давомида академия тарбияланувчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ҳамда тегишли жавоблар олишди.

Шунингдек, амалий машғулотлар орқали уларнинг футбол қоидалари бўйича билимлари мустаҳкамланди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика