Latest news

12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  3 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  0 11:32Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришади  0 10:45"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи  1 10:17Ямал бу мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди  4 09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  1 09:22"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  18 08:31Чемпионшип вакили 3 миллиард евролик стадион қуради  3 07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  9 07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0 07:29"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига қўшимча чипталар сотувга чиқарилади  24 00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0

ЎФА футзал учун масъул янги ташкилот тақдимотини ўтказади News

ЎФА футзал учун масъул янги ташкилот тақдимотини ўтказади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси муассислигида Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилмоқда.

Аввалроқ мазкур ташкилот нафақат футзал, балки соҳил футболи учун ҳам масъул бўлиши хабар қилинганди. 

25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси раҳбарияти иштирокида тақдимот маросими ўтказилади. Тадбир "Ҳилтон" меҳмонхонасининг анжуманлар залида 19:00 да старт олади. 

Мазкур тақдимот маросимида футбол клублари вакиллари, футзал мутахассислари, ҳудудий ассоциациялар раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этиши кўзда тутилган. Унда янги ташкилот раҳбар органлари жамоатчиликка таништирилади. 

Шунингдек, тадбирнинг иккинчи қисми журналистлар билан матбуот анжумани кўринишида давом эттирилади. Бунда янги ташкилот раҳбарияти ўзининг ривожланиш дастури, истиқболдаги режалар ва ОАВни қизиқтирган шу каби бошқа саволларга жавоб қайтаради. 

Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорлик қилаётган барча спорт журналистлари тақдимотда иштирок этиши мумкин.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика