Latest news

09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  0 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  5 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  4 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  31 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  24 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3

ЎФА Футболни ривожлантириш бошқармаси вакиллари Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикасида бўлишди News

ЎФА Футболни ривожлантириш бошқармаси вакиллари Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикасида бўлишди

ЎФА қошида ташкил қилинган янги "Футболни ривожлантириш" бошқармасининг асосий вазифаси, ҳудудлардаги болалар футболини оёққа турғазиш ва уларни профессионал ишлашлари борасида чора тадбирларни ишлаб чиқиш.

Шунинг учун бўлим аввало ҳудудлардаги болалар футболига яратилган шароитлар ва у ердаги федерацияларни ишлари билан яқиндан танишиб чиқиши лозим эди. Дастлабки қадам водийга ташланганидан хабарингиз бор, куни кеча бўлим вакиллари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бўлиб у ердаги ҳолат билан яқиндан танишдилар.

Хоразм вилоятида фаолият олиб бораётган маҳаллий федерация болалар футболи учун турнирларни ҳудудий қисмларда ўтказадиган бўлдилар. Урганч ва унинг атрофидаги жамоаларнинг кўплиги у ерда қийинчиликсиз иш бошлаш имкониятини беради. Қолаверса, спорт қўмитаси вакиллари ҳам Президент фармонини бажариш бўйича маҳаллий федерацияга ёрдам беришларини айтиб ўтдилар.

Қорақалпоғистон Республикасидаги асосий муаммолардан бири ҳудудларни БЎСМлар билан чекланаётганлиги бу эса рақобат учун кам. Шунинг учун бу ерда сентябрь ойида олий таълим вазирлиги билан тузилган меморандум асосида мактаблар ўртасида биринчиликни йўлга қўйиш борасида бир тўхтамга келинди. Шу билан бир қаторда Қорақалпоғистон Республикасида болалар клублари сонини ошириш бўйича ҳам чора-тадбирлар ишлаб чиқиши борасида келишиб олинди.

Футболни ривожлантириш бошқармасининг кейинги сафари 8-10 май кунлари Навои ва Бухоро вилоятларига амалга оширилади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика