Latest news

19:00Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  0 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  3 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  6 18:31Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  2 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  0 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  2 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  11 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0

Одилбек Абдумажидов: "Ўзимни кўрсатиб, кучлироқ клубларда ўйнамоқчиман" News

Одилбек Абдумажидов: "Ўзимни кўрсатиб, кучлироқ клубларда ўйнамоқчиман"

Кеча Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тожикистон U-23 билан ўртоқлик ўйини ўтказди.

Мазкур учрашувда термамизнинг қўли баланд келди. Ўйин ниҳоясига етгач, "Ордабаси"да муваффақиятли тўп тепаётган ҳимоячи Одилбек Абдумажидов билан суҳбатлашдик.

- Ўйин ҳақида

- Ўйин ҳақидаги таассуротларим аъло даражада. Олдин ҳам Тожикистонга қарши ўйнаганмиз, яхши шаклланган жамоа. Осиё Кубоги олдидан охирги ўртоқлик учрашувимизни ўтказдик. 

Жамоамиз футболчилари энди йиғилишди. Ушбу ўйин бир-биримизни яхши тушуниб олишимиз учун ташкил қилинганди. Мақсадимиз жиддий, Аллоҳ насиб қилса, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Оёғингиз лат егандай туюлди, жароҳат олмадингизми?

- Йўқ, ҳаммаси жойида. Оёғимни озроқ шикастлаб олдим, холос. 

- "Ордабаси"даги фаолиятингиз жуда яхши кечяпти. Бошқа жамоалардан қизиқиш бўлмадими?

- Аллоҳга беҳисоб шукр, "Ордабаси"даги фолиятим яхши кечмоқда. У ерда ижара асосида ўйнаяпман. Ҳали "Металлург" билан яна 2 йиллик шартномам бор. Ўзимни кўрсатиб, кучлироқ клубларда ўйнамоқчиман. Бунга астойдил ҳаракат қиламан.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 термаси Осиё Кубогидаги иштирокини 1 июнь куни Туркманистонга қарши учрашув билан бошлайди. Мазкур ўйин "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади ва у 20:30 да бошланиши режалаштирилган.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика