Latest news

23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  2 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  6 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  4 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  6 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  17 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  6 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  14 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  1 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  14 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  12 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  2

Одил Ҳамробеков: "Ўтказиб юборилган голда барчанинг айби бор" News

Одил Ҳамробеков: "Ўтказиб юборилган голда барчанинг айби бор"

Кеча Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Тошкентнинг "Локомотив" клуби Қаршининг "Насаф" жамоаси билан беллашди. Учрашувда "темирйўлчилар" ягона гол эвазига "аждарлардан" устун келди. Баҳсдан сўнг "Насаф" футболчиси Одил Хамробеков ўз фикрларини билдирди.



"Ғалаба қозониш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик. 2016 йил ҳисобидан ушбу кубокни қўлга киритишни истагандик. Менимча мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди. "Локомотив" жамоаси таркибида тажрибали футболчилар бўлгани учун мағлубиятга учрагандирмиз.

Келаси йили совринларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Бизда кўплаб вазиятлар бўлди аммо улардан унумли фойдалана ололмадик. Балки бу омад билан боғлиқдир. Жамоадошларим қўлидан келганча ҳаракат қилди, бунинг учун барчага раҳмат айтаман. Футбол жамоавий ўйин, унда бир киши хато қилмайди. Ўтказиб юборилган голда ҳамманинг айби бор", - дейди "Насаф" ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков.


Жаҳонгир Сотволдиев

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика