Latest news

15:04"Андижон" "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:37"Бавария" Вирцнинг трансфери барбод бўлгач, "Манчестер Юнайтед" юлдузини сотиб олмоқчи  1 14:05БАА - Ўзбекистон учрашувига чипталар қачон сотувга чиқади?  4 13:31Ансу Фати янги клубга ўтишга яқин  2 12:54"Реал" мухлислари учун хушхабар  8 12:25"Манчестер Юнайтед" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  1 11:58Фабрицио Романо: Флориан Вирц "Ливерпуль" билан шартнома имзолади  5 11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  6 11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  19 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  3 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  6 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  5 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  5 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  7 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  13

Одил Аҳмедовнинг Бекобод шаҳрига ташрифи ёхуд "Металлург" академияси билан танишув News

Одил Аҳмедовнинг Бекобод шаҳрига ташрифи ёхуд "Металлург" академияси билан танишув

ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов кеча "El Golazo Academy Powered by Real Madrid" академияси фаолияти билан танишди.

Ўзбекистон U-23 ҳамда Тожикистон U-23 терма жамоаси ўртасидаги учрашув муносабати билан Бекободга борган Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Одил Аҳмедов фурсатдан унумли фойдаланиб, "Металлург" футбол клуби қошида яратилган замонавий академияда ҳозир бўлди. Аҳмедовга дўсти Содиқжон Аҳмадалиев ва 1994 йилги Осиё ўйинлари ғолиби Илҳом Шарипов ҳамроҳлик қилди. 

Ўзбекистон футболи юлдузи дастлаб "Ёшлар боғи"га яқин ҳудудда жойлашган академия майдонлари ва кийиниш хоналарини кўздан кечирди.

Ҳозирча бу ерда 2 та 104x69 м ўлчамдаги (1 та сунъий, 1 та табиий) майдон барпо этилган бўлиб, яна 3 та майдон қурилиши режалаштирилгани айтилди. Алоҳида айтиш жоиз, майдонлар дарё яқинида бўлгани боис ҳамиша футболбоп об-ҳаво ҳукмронлик суради.

Шундан сўнг Одил Аҳмедов бошчилигидаги делегация аъзолари "El Golazo Academy Powered by Real Madrid" болалар ва ўсмирлар футбол академияси ўқув биносини бориб кўришди. 

"Ўзбекистон металлургия комбинати" АЖ бошқаруви раиси Рашид Пирматов, академия директори Акмал Шарипов ва "Металлург" клуби бошлиғи Шавкат Саидов академияда яратилган шарт-шароитлар ва унинг фаолияти хусусидаги маълумотлар билан бўлишди.

У ердаги муҳит одамни ажаблантирмасдан қолмайди. 280 нафар тарбияланувчини ўз бағрига олган масканда таълимга алоҳида урғу қаратилади. Шунга монанд ҳар бир фан учун алоҳида хоналар ажратилган. 

Шунингдек, ёш футболчилар учун шинам майдончалардан ташқари финтес марказ, сув ҳавзаси ва тикланиш хоналари хизмат кўрсатади. Болаларни тарбиялайдиган мураббийлар эса испанча методда иш олиб боришади. 

"Металлург" клуби бошлиғи Шавкат Саидовнинг айтишича, шу ерда фаолият олиб бораётган мураббийлар испаниялик мутахассислардан кўп нарсани, хусусан, замонавий иш услуби ва доимий равишда технологиялардан фойдаланган ҳолда иш тутишни ўрганишган.

Академия билан танишув давомида болалар, уларнинг устозлари билан учрашув ва савол-жавоблар ҳам бўлиб ўтди. 

"Сиз ёшларга ҳавасим келяпти. Қани эди, менинг ёшлигим қайтса-ю, ўйинларга шунақа шароитларда тайёргарлик кўрсак ва ўйнасак. Менда ҳам шунақа шароит ва имконият бўлганида, Россия даражасида эмас, Европа етакчи чемпионатлари даражасида ўйнаган бўлардим. Футболда яхши футболчи бўлиш учун ҳаммаси ўзингизга боғлиқ. Иложсиз нарсанинг ўзи йўқ. Агар сизлар ҳам астойдил ҳаракат қилсангиз, мақсадингизга етасиз. Футболчи учун энг муҳими – тартибга риоя қилиш. Вақтида ухлаш, вақтида овқатланиш ва ҳоказо. Интизом жойида бўлиши керак. Тинмасдан меҳнат қилсангиз, ўз орзу қилган клубларингизда ўйнай оласиз, бунга 100 % ишонаман. Буларни ўз тажрибамдан келиб чиқиб айтяпман. Катта футболчилар ва мураббийлар билан ишлаганман, шулардан ўрганганларим ва кўрганларимни ҳозир сизга қисман гапириб беряпман. Худо хоҳласа, орангиздан Ўзбекистон байроғини юқориларга кўтарадиган, ўсмирлар, ёшлар, олимпия ва миллий термамизда ўйнайдиган футболчилар етишиб чиқади. Сизларга энг аввало, соғлиқ тилайман. Ўз устингизда ишлашдан чарчаманглар, тўхтаб қолманглар. Олдингизда баланд тоғ бор ва ундан секин-аста юқорига чиқиб боряпсиз", – деди Аҳмедов ўз нутқида.   

Учрашув сўнгида "Ўзбекистон металлургия комбинати" АЖ бошқаруви раиси, "Металлург" президенти Рашид Пирматов ва ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов ўзаро эсдалик совғасини алмашди. Якунда наманганлик футбол фахри "El Golazo Academy Powered by Real Madrid Foundation" болалар-ўсмирлар футбол академияси эсдаликлар китобига ўз дил-изҳорларини ёзиб қолдирди. 

Шу тариқа, академия билан танишув ниҳояланди ва барча йиғилганлар Ўзбекистон U-23 — Тожикистон U-23 ўртоқлик учрашувига йўл олишди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика