"Арсенал", "Барселона" ва "Ливерпуль" "Лейпциг" ярим ҳимоячисига даъвогар
28 nov 2025 17:24
News
"Арсенал", "Барселона" ва "Ливерпуль" "Лейпциг" ярим ҳимоячисига даъвогар
"Bild"нинг хабар беришича, "Арсенал", "Барселона" ва "Ливерпуль" скаутлари "Лейпциг" ярим ҳимоячиси Ассан Уэдраогога эътибор қаратган.
Манбанинг хабар беришича, "Бавария", "Боруссия" Дортмунд, "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" 19 ёшли немис футболчисига қизиқиш билдирмоқда.
Ярим ҳимоячининг трансфер қиймати тахминан 100 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг шартномаси 2029 йил 30 июнгача амал қилади.
Уэдраого ҳозирда чап сон мушакларидан олган жароҳатидан тикланмоқда. 2025/26 йилги мавсумда у 12 ўйинда 3 та тўп киритди ва 4 та голга ассистентлик қилди.
Transfermarkt уни 10 миллион еврога баҳоламоқда.
Link :
Source : Bild
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Comments