Latest news

23:14Акмал Шораҳмедов: "ВАР йўқ, шундай экан ҳеч нарсани исботлай олмаймиз"  0 22:54Моҳирбек Комилов: "Қатарда боримизни бериб, Ўзбекистон ва "Андижон" шарафини муносиб ҳимоя қиламиз"  1 22:31Абдувоҳид Ғуломов: "Ғалаба жуда керак эди, аммо насиб қилмади"  0 21:44Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"  11 21:14"Андижон" "Лион" ва "Рейнжерс" рекордини такрорлайдими?  12 20:59ОЧЛ-2. Барча ўйинида дуранг қайд этган "Андижон"да ҳалиям кейинги босқич учун имконият бор (жадвал)  10 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди  114 19:57"Челси" дарвозабони Санчес "Барса"га қарши 3:0 дан сўнг Ямаль ҳақида: "Кукурелья уни чўнтагида сақлади"  26 19:03Ширер "Барса"нинг "Челси"га қарши баҳсдаги ҳимояси ҳақида: "Майдонда гўё тўртта манекен тургандай эди"  25 17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  26 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  8 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  8 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  1 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  12 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  10

Акмал Шораҳмедов: "ВАР йўқ, шундай экан ҳеч нарсани исботлай олмаймиз" News

Акмал Шораҳмедов: "ВАР йўқ, шундай экан ҳеч нарсани исботлай олмаймиз"

"Андижон" жамоаси бугун ўз майдонида ОЧЛ-2 доирасида Туркманистоннинг "Аркадағ" клубини қабул қилди (1:1).

Учрашувдан сўнг мезбонлар устози Акмал Шораҳмедов ва футболчи Бектемир Абдуманнонов фикрлари билан ўртоқлашди.


"Ўйинни ютишга ҳаракат қилдик. Қисқа вақтда шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Рақибни ҳам кўряпсизлар, бу жамоа билан "Ал Аҳли" ҳам, бошқа жамоалар ҳам қийналди. Ҳимояда жуда зич ўйнайдиган жамоа ҳисобланади. Ёриб ўтиш қийин. Лекин мен ўйиндан қониқдим. Бу ҳақида футболчиларга ҳам айтдим. Айниқса иккинчи бўлим ёқди. Туркманистон терма жамоаси билан ўйнаб охирида тепиб юбораётганини кўриш ёқимли бўлди. Йигитларга ўйин учун раҳмат айтаман",- дейди Акмал Шораҳмедов


"Жамоамиз билан ютуқ учун майдонга чиққандик. Охирида озгина омад етишмади. Жамоадаги ҳамма ҳаракат қилди. Ҳали имкониятимиз бор. Охирги ўйинда ғалаба қозонсак гуруҳдан чиқишимиз ҳал бўлади. Рақибга келсак, битта вазиятдаги хатоимиз туфайли гол ўтказдик. Ўйин ва ҳар томонлама уларни ютдик. Битта гол урганимизда ютиб кетар эдик",- дейди Бектемир Абдуманнонов.


- Якшанба куни Ўзбекистонда чемпионат тугайди. Футболчиларни ҳолатини 24 декабргача ушлаб туриш қандай бўлади?

- "Бунёдкор" билан ўйиндан кейинги режаларни ҳали билмайман. Менга жамоани шу ўйинларга тайёрлаш юклатилган. Ким тайёрлайди буни вақт кўрсатади. Плей-оффга тушмасдан, жамоани Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиляпмиз. Барчамиз битта оила бўлиб интиляпмиз. Ҳозир "Бунёдкор" билан учрашувни ўйлаяпмиз. 24 декабрь санасидаги ўйин бундан кейин бўлиб ўтади. 

- Айрим вазиятларда ҳакамларнинг қарорлари бошқача бўлди. Сиз қандай баҳо берасиз?

- ВАР йўқ, шундай экан ҳеч нарсани исботлай олмаймиз. Нима бўлганда ҳам гол ура олдик, гол ўтказиб ҳам юбордик. Биринчи голимизни урганимиздан хурсандман. 

- Ўйиндан аввалги матбуот анжуманида 3 та ҳужумчи билан ўйнашни, кўпроқ гол уриш кераклигини, ҳужумга борган футболчи ҳимояни ўйламаслигини айтгандингиз. Ўтказиб юборилган голда қарши ҳужум бўлди. Бу икки омилни бир-бирига боғлаган бўлармидингиз?

- Менинг фикримча, ким ҳимояда турган бўлса, ўша ҳимояда ўйнаб қўйиши керак.  Ким олдинда турган бўлса, у ҳужумда ўйнаб қўйиши керак. Орқадаги ҳужумчими ёки ҳимоячими ўйнаб қўйиши лозим. Бунда кимнидир айбдор қилиш ниятим йўқ. Гол уриб уларни жарима майдончасида ушлашга ҳаракат қилдик. 

- Ислом Маматказинни ҳужумга туширилиши таваккал қарормиди ёки олдиндан ўйланган режа?

- Ютаётганимизда Ислом Маматказинни учинчи ҳимоячи қилиб туширмоқчи эдим. Гол ўтказиб юбордик. Бизда бошқа ҳужумчи йўқлиги учун Исломни ҳужумга қўйдим. Бу олдиндан ўйланганди. Ўзига ҳам айтгандим, ёки учинчи ҳимоячи ёки ҳужумчи бўлиб тушарди. 

- Савол Бектемир Абдуманноновга. Клубда ўзгаришлар бўлди. Жамоа натижалари яхши эмас. Бугун гол урилд. Кийиниш хонасида футболчилар ўртасидаги руҳият қандай?

- Бу нарса ҳамманинг бўйнига тушади. Мазкур вазиятдан чиқиб кетишимиз керак. Ҳали имкониятимиз бор. Яхши тайёргарлик кўриб, финалга чиққандек ўйнасак гуруҳдан чиқамиз. Битта ўйинда ҳамма нарса ҳал бўлади.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика