Latest news

02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  21 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  1 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  0 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  11 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  4 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2

Одил Аҳмедов ва Владимир Козак "Навбаҳор" машғулотларида қатнашишди News

Одил Аҳмедов ва Владимир Козак "Навбаҳор" машғулотларида қатнашишди

Хабар берганимиздек, 10 декабрдан "Навбаҳор" маҳаллий футболчилар билан янги мавсумга тайёргарликни бошлаганди.

“Лочинлар” бугун ҳам “Марказий” ўйингоҳнинг захира майдони ёнида жойлашган мини – футбол майдончасида машғулот ўтказишди.

Тайёргарлик жараёнини доимгидек, “Навбаҳор”нинг ёрдамчи мураббийлари - Аъзам Ражаббоев ва Мустафо Байрамов олиб боришди.

Эътиборлиси, “лочинлар”нинг бугунги машғулотида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг икки нафар наманганлик вакили – Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов ҳамда “Пахтакор” ҳимоячиси Владимир Козак иштирок этишди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур футболчилар ўз спорт формаларини йўқотмаслик мақсадида, “Навбаҳор” аъзолари билан биргаликда шуғулланишди.

Шунингдек, наманганликларнинг бугунги тайёргарлик жараёнини якунига етган мавсумнинг 1-даврасида "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилган, 2-даврада эса Самарқанднинг “Динамо” клубида тўп сурган тажрибали ҳужумчи Баҳодир Насимов ҳам кузатганлигини таъкидлаш жоиз.

Футболчиларга машғулотларда куч-қувват тилаб қоламиз.


Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика