Latest news

18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  1 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  0 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  2 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  0 17:47Сергей Лушчан "Навбаҳор"ни тарк этдими?  7 17:40Экитике: "Ливерпуль" мен учун қанча тўлагани қизиқ эмас"  0 17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  5 16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  0 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  2 15:55Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди  4 15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  2 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  13

Одил Аҳмедов: "Совринни МТЖнинг ашаддий мухлисларига бағишлайман" News

Одил Аҳмедов: "Совринни МТЖнинг ашаддий мухлисларига бағишлайман"

Бугун Одил Аҳмедов ўз фаолиятида учинчи марта "Йилнинг энг яхши футболчиси" деб топилди.
Ушбу унвон муносабати билан биз "Краснодар" шарафини ҳимоя қилаётган футболчимиз билан боғландик.

"Жуда ҳам хурсандман. футбол бу жамоавий ўйин, шундай экан МТЖ ва "Краснодар" футболчиларисиз бу унвонни қўлга киритмаган бўлардим. Бу соврин барчамизники ва мен уни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ашаддий мухлисларига бағишлайман. Журналистларнинг овози менга янада масъулият юклайди. Шунинг учун янги бошланаётган мавсумда, барча ҳаракатларим сизлар учун бўлади. Барчангизга раҳмат!", - дейди Одил Аҳмедов.

"2014 йилги мавсум янада яхшироқ ўтиши мумкин эдими?" деган саволга вице сардоримиз шундай жавоб қайтарди:
-  Афсуски, Европа лигасида кейинги босқичга чиқа олмадик, шундан бироз қониқиш хосил қилмадим. Афсуски, "Анжи"даги ишларимизни муваффақиятли якунлай олмадик. 2014 йилни яхши бошлаганимиз билан поезд кетиб бўлганди. "Краснодар" мен истаган жамоа эди, бу клубга ўтиб, Европа лигасидаги ўйинларни давом эттирдим, жуда яхши турнир.

Одил Аҳмедов йил футболчиси бўлишда иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Унга қадар Павел Бугало ва Сервер Жепаров икки марта "Энг яхши" бўлганди. Миржалол Қосимов ва туғма тўпурар Максим Шацких ҳисобида эса тўрттадан соврин бор. Кейинги йиллар давомида Аҳмедов ҳам шу рўйхатдан жой олиши мумкин.

"Сиз санаб ўтган футболчиларнинг барчаси ўзбек футболининг тирик афсоналари. Миржалол Қосимовдан бошқа ўйинчилар билан бир жамоада тўп тепдим. Ҳаммаси яхши инсонлар. Уларнинг қаторидан жой олиш мен учун шараф. Лекин муҳими, соврин эмас, муҳими мухлисларга ёқадиган ўйин қилишимиз" - дейди Аҳмедов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика