Latest news

19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  0 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  19 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  1 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  4 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  20 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  64 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1

Одил Аҳмедов бошчилигидаги ЎФА ишчи гуруҳи Наманганга борди News

Одил Аҳмедов бошчилигидаги ЎФА ишчи гуруҳи Наманганга борди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг июнь ойида мамлакатимизда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги ўйинлари бўлиб ўтади.

Қитъамизнинг нуфузли мусобақасини юқори савияда ўтказиш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан саъй-ҳаракат аллақачон бошлаб юборилган. 

Мазкур мусобақа ўйинлари бўлиб ўтадиган ҳудудлар ва у ердаги мавжуд шароитлар ўрганилиб, уларни ОФК стандартига мослаштириш бўйича ишлар давом этмоқда. 

Шу мақсадда ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Наманганга ташриф буюрди. Ташриф давомида мусобақада иштирок этувчи жамоалар учун вилоятдаги мавжуд шароитлар ва меҳмонхоналар кўздан кечирилди. 

Шунингдек, машғулот майдонлари ҳамда расмий учрашувлар ўтказиладиган Уйчи туманидаги ”Пахтакор", Наманган шаҳридаги "Динамо" ва "Марказий" стадионлари, уларнинг захира майдонлари ўрганилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга керакли топшириқлар берилди.

Rating: -13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика