Latest news

00:18Турсунов ва "Истиқлол" ўз мақсадига эришди  0 23:59"Боруссия" — "Реал Мадрид" 0:0 (Матнли трансляция)  24 23:50Илёс Зейтуллаев: "Ҳозирги ҳолатимизни тўғри баҳолашимиз керак. "Бунёдкор"нинг жорий мавсумдаги асосий мақсади лигада жон сақлаб қолиш"  3 23:48Перес "Барса" билан 2010 йилда бўлгани каби "Олтин тўп" учун овоз беришда "Реал"нинг уч ўйинчиси подиумга кўтарилишини хоҳлайди  1 23:14Виталий Левченко: "Ҳужумчиларимиз кўп гол уришни бошлаб юборишди. Кубокдаги рақибимиз анча жиддий"  7 23:13"Боруссия" — "Реал". Таркиблар маълум  9 22:45"Персеполис" — Эрон чемпиони! Жамоа сўнгги ўйиннинг 85-дақиқасида гол уриб мусобақа ғолибига айланди  3 22:24"Нефтчи" жорий мавсум бу кўрсаткични илк бор қайд этди  4 22:05Эшитдик-да! "Ланс"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  2 21:33Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Бунёдкор" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади  45 20:45Флик Феликснинг "Барселона"даги келажагини ҳал қилди  1 20:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" - "Реал Мадрид": Финалдан кейин кимнинг кўчасида байрам бўлади?  5 19:44Тошкентда қарийб 430 минг долларга Одил Аҳмедов футбол академияси стадиони барпо этилди  10 19:42"Брентфорд" Муҳаммадали Ўринбоев билан хайрлашди  11 19:202018 йилда пайдо бўлган клуб Премьер-лигага чиқди  3

ОЧЛда хет-трик қайд этган Игорь Сергеев - "Шанхай Порт"га қарши ўйин, янги жамоаси ва Таиланд чемпионати ҳақида Championat.asia сайтига интервью берди News

ОЧЛда хет-трик қайд этган Игорь Сергеев - "Шанхай Порт"га қарши ўйин, янги жамоаси ва Таиланд чемпионати ҳақида Championat.asia сайтига интервью берди

Осиё чемпионлар лигасининг саралаш босқич баҳсида Хитойнинг "Шанхай Порт" жамоасига қарши учрашувида учта гол уриб, "Патум Юнайтед" жамоасини тарихда биринчи маротаба ОЧЛ гуруҳ босқичига олиб чиққан ҳамюртимиз Игорь Сергеев Championat.asia сайтига интервью берди.

- Янги жамоага кўчиб ўтдингиз. Янги чемпионатга мослашув жараёни қандай кечмоқда? Таиланд чемпионатининг даражаси қандай?

- Ҳали чемпионат даражасига баҳо бера олмайман, сабаби бор йўғи иккита ўйин ўтказдик. Кечаги учрашув эса янги жамоадаги биринчи ғалабам бўлди. Барча жамоалар бир-бирига рақобатдош ва жуда курашувчан экан, масалан биз ҳали чемпионат доирасидаги баҳсларда ғалаба қозона олмадик.

- "Патхум Юнайтед" жамоасининг мақсад ва режалари қандай? Жамоа совринли ўринлар учун курашадими?

- Ҳар бир жамоа мавсум аввалида ўз олдига энг катта мақсадларни қўйади, биз ҳам бундан истисно эмасмиз.

- Мавсум якунида нечта гол урсангиз ўзингиздан қониқасиз. Масалан 15та ёки 20та?

- Тўғриси аниқ бир рақамни айта олмайман. Қўлимдан келгунча кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламан. Ҳужумчига голнинг сони эмас унинг аҳамияти муҳимроқ. Масалан учта гол уриб ғалаба қозонмасликдан кўра, бита гол уриб ғалаба қозониш яхшироқ.

- Кеча бўлиб ўтган учрашув ҳақида айтиб берсангиз? Жуда муҳим ўйин олдидан жамоангиз қандай тайёргарлик кўрди?

- Ўйинга тайёргарлик ҳар доимгидек бўлди. Жамоа ўйинга яхши тайёрланди, хотиржамлик ва ишонч бор эди. Таиланд чемпионатининг ўйинидан сўнг, ўша кунда Хитойга учдик. Қийин парвоз бўлди. Ўйиндан аввал кўпроқ, тикланишга эътибор қаратдик.

- Шарқий Осиёнинг энг машҳур жамоаларидан бирига учта гол урдингиз. Ўйиндан кейинги ҳиссиётларингиз билан бўлишсангиз?

- Табиийки жуда хурсанд эдим. Ушбу кунни ҳеч қачон унутмайман. Тўғрисини айтсам, жамоамнинг ўйини ва футболчиларнинг майдондаги хоҳиши мени янада хурсанд қилди. Кечаги ғалабада ҳамманинг ҳиссаси бор футболчилардан бошлаб жамоа ишчиларигача.

- Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё кубогидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Олдиндан тахмин қилиш қийин. Аввалроқ айтиб ўтганимдек ҳар бир жамоа ўз олдига энг катта мақсадларни қўйади. Нима бўлганда ҳам Осиё кубогида бор имкониятларимизни ишга соламиз ва энг яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Мухлисларни хурсанд қилиши асосий мақсадимиз.

- Ҳозирги кунда Ўзбекистонда яхши ҳужумчилар жуда кам, Суперлиганинг тўпурарлар рўйхати бунга исбот бўла олади. Миллий чемпионатимиздаги барча тўпурарлар хорижлик футболчилар(Черан, Нимели, Хебай, Займович, Табатадзе). Сизнинг фикрингиз қандай?

- Фикрингизга қўшилмайман. Ҳар бир жамоада ҳужумчилар бор ва улар кўп меҳнат қилишади, тўғри кўп гол урмаслиги мумкин. Лекин жамоасига фойда келтиради. Футбол жамоавий ўйин ва голларни фақат ҳужумчиларнинг ютуғи деб ўйлаш нотўғри. Гол урилиши учун бутун жамоа ҳаракат қилади ва тўп ҳужумчига етиб келгунга қадар барча футболчилар у билан муомала қилади. Ўзбекистонда яхши ҳужумчилар йўқ деган фикрга қўшилмайман. Ҳужумчи авваламбор жамоанинг ўйин услубига тўғри келиши керак.

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика