Latest news

10:07LʼEquipe. Ҳусанов рамзий терма жамоадан жой олди  0 09:33«Пахтакор» футболчиси легионерга айланиши мумкин  1 08:58«Арсенал» етакчиси узоқ муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  3 08:22«Сўғдиёна» футболчиси «Қўқон-1912»га ўтишга яқин  1 07:49Роналду: «Винисиус «Олтин тўп»ни ютиши керак эди, унга нисбатан адолатсизлик қилишди»  15 03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  1 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  10 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  19 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  8 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  3 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  3 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1

Шамолга учирилган пуллар: ўтган мавсумнинг энг ёмон трансферлари (мутолаа учун) News

Ўтган мавсум бизни кўп жиҳатлар, айниқса кўплаб голлар, сенсациялар ва айрим кутилмаган воқеалар билан хурсанд қилди. Аммо, ўтган мавсум ҳамма учун ҳам яхши ўтгани йўқ. Бу айрим клубларга ҳам, айрим футболчиларга таалуқли. Уларнинг ҳаммаси ҳам кутилган ишончни оқламади. Бугун ўтган мавсумнинг энг ёмон трансферлари ҳақида гаплашамиз.


Ансу Фати ("Брайтон", ижара)

Фати қайсидир пайт Лионель Мессининг ўринбосари сифатида ҳам тилга олинганди. Йигитчага "Барселона"да катта умидлар берилганди, аммо бу умидлар ҳақиқий ҳолатдан анча баланд бўлиб чиқди. Ёш испан қаердадир эплай олмади, қаердадир жароҳатлар ҳалал берди. Футболчи якунда "Брайтон"даги Роберто Де Зербининг олдига ривожланиш ва фаолиятини қайта қуриш учун йўл олди. Аммо, бундан ҳам ҳеч нарса чиқмади. 21 ёшли вингер ўтган мавсум АПЛда 19та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди, у ҳар бир ўйинда ўртача атиги 26 дақиқа ҳаракат қилди. Бу Лионель Мессининг рақамини олган ўйинчидан кутиладиган нарса эмас. Футболчининг келажаги муваффақиятсиз ижарадан сўнг яна сўроқ остида қолди.


Ренату Саншеш ("Рома", ижара)

Саншеш "Бавария"даги муваффақиятсиз даврдан сўнг "Лилль"да бир неча яхши мавсум ўтказди. Кейинчалик португалияликнинг фаолиятида юқорилаш бўлгандек туюлди. Аммо, фақат туюлди. ПСЖга ўтиш умуман ўйинчининг фойдасига хизмат қилмади, сабаби у Парижда кам ўйин амалиёти олди. Саншеш яхши шароитлар учун "Рома"га йўл олишга қарор қилди, аммо бу вазиятни янада ёмонлаштирди. 26 ёшли хавбек ўтган мавсум А Серияда фақатгина 7та ўйинда ҳаракат қилди. Бу жароҳатларсиз бўлмади, аммо Саншеш соғ бўлганда ҳам кўп вақтини захира ўриндиғида ўтказди. Португалиялик бутун мавсум давомида жароҳати сабаб 5 бор сафдан чиқди ва фақатгина 3 бор асосий таркибда майдонга тушди. Харид қилиш ҳақида гап-сўз бўлиши мумкинмас.


Ориоль Ромеу ("Барселона", 3,4 млн евро)

"Барселона" ёзда Серхио Бускетсга ўринбосар излади. Хави "Реал Сосьедад"дан Мартин Субимендини хоҳлаганди, аммо "Жирона"дан Ориоль Ромеуни олди. Ўйинчининг трансфер нархидан келиб чиқсак, ундан нимадир катта нарсани кутиш қийин эди. 32 ёшли хавбек мавсумнинг илк қисмида яхшигина ўйин амалиётини олди, аммо мавсумнинг иккинчи қисмига келиб кескин қисқарди. Хави эҳтимол таркибда кўришни унчалик ҳам хоҳламаётган ўйинчидан хафа бўлишни бошлади. Эндиликда Ромеунинг "Жирона"га эҳтимолий қайтиши ҳақида хабарлар янграмоқда. Ушбу трансферни каталонияликлар учун муваффақиятли деб аташ қийин. Футболчи жамоани кучайтирмади, таянч ярим ҳимоячиси масаласи ҳали ҳам очиқ қолмоқда.


Мэйсон Маунт ("Манчестер Юнайтед", 64 млн евро)

Маунтнинг МЮга ўтиши шов-шувли ва бироз кутилмаган бўлди. Биринчидан, манкунианларнинг нега Бруну Фернандешнинг позициясига ўйинчи билан шартнома имзолаши, бундан ташқари буни катта пул эвазига қилиши тушунарсизроқ бўлди. Иккинчидан, Мэйсоннинг формаси саволлар уйғотди. У ўзининг "Челси"даги сўнгги мавсумида АПЛда "гол+пас" тизими бўйича атиги 5 (3+2) очко тўплади. Бу ҳайиқиш ўтган мавсумда тасдиқланди. 25 ёшли хавбек ўтган мавсум Премьер-лигада атиги 14та ўйинда ҳаракат қилиб, 1та гол урди. Маунтга жароҳатлар ҳалал берди ва футболчи шу сабаб АПЛнинг ўзида 20та ўйинни ўтказиб юборди. Аммо, у сўнгги 3та ўйинда умуман қайдномага кирмади. Англияликнинг янги клубидаги истиқболлари туманлашиб бормоқда.


Сандро Тонали ("Ньюкасл", 64 млн евро)

Аввалига Тоналининг "Милан"дан ўтиши жуда кутилмаган бўлди, сабаби у "россонери" таркибида узоқ йиллар қолади деб ҳисобланганди. Бироздан кейин ушбу трансфердан барча ютгандек кўринди. Англия клуби сифатли ўйинчини олди, "қизил-қоралар" эса ушбу пулни таркибни кучайтиришга сарфлаша олди. Аммо, тез орада ушбу битимдан фақатгина "Милан" ютгани ойдинлашди. Италияликнинг спортга пул тикишини билиб қолишди ва шу сабаб 27 августга қадар дисквалификация қилишди. Шундай экан, 24 ёшли хавбек АПЛда атиги 8та ўйинда ҳаракат қилишга улгурди. Тонали эҳтимол келаси мавсум жамоага кўпроқ фойда берар, аммо ўтган мавсум ушбу трансфер муваффақиятсиз бўлди.


Матеуш Нуньеш ("Манчестер Сити", 62 млн евро)

"Манчестер Сити" ўтган ёзда Илкай Гюндоган кетганидан сўнг марказни кучайтиришга қарор қилди. "Шаҳарликлар" бир йўл икки ўйинчи – Матео Ковачич ва Матеуш Нуньеш билан шартнома имзолашди. Янги ўйинчилар кўп ўйнашди деб бўлмайди, аммо португалияликнинг ишлари хорваттикидан кўра анча ёмонроқ кетди. Нуньеш "Вулверхэмптон"да ўйнаб юрган пайтлари ўзига топ-клублар, жумладан "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль"ни қаратди. Аммо, португалиялик олий даражага ўтиб, ўзини кўрсата олмай қолди. 25 ёшли хавбек ўтган мавсум АПЛда битта ўйинда ўртача 38 дақиқа ўйнади. У соғ бўла туриб, бир неча тур ўйнамаган пайтлари ҳам бўлди. "Шаҳарликлар" катта эҳтимол билан ушбу трансферда адашишди. Ҳатто чемпионлар ҳам адашади.


Брайан Сарагоса ("Бавария", 13 млн евро)

"Бавария" раҳбарияти сўнгги бир неча йилларда кўплаб ғалати қарорлар қилди. Сарагоса билан шартнома имзолаш улардан бири. "Гранада" ўйинчисининг трансфери аввалига, айниқса мавсум ўртасида таваккалдек кўринди. Мюнхенликлар эҳтимол Серж Гнабрининг тез-тез жароҳат олиши сабаб ҳужум чизиғини кучайтиришни хоҳлашгандир. Аммо, лигада қолиш учун курашаётган жамоа футболчиси "рекордмайстер" учун ҳақиқатдан ҳам кучайиш бўла олармиди? 22 ёшли вингер ярим мавсумда фақатгина 7та ўйинда иштирок этди. Испаннинг мослашиш жараёни қийин кечди, сабаби у на немисчада гапиради, на инглизчада. Сарагосанинг узоқ истиқболи жуда туманли кўриниш олган.


Ромео Лавия ("Челси", 62 млн евро)

Лавиянинг трансфери аниқ ўтган мавсумнинг энг ёмон трансферлари рўйхатига киради, эҳтимол энг ёмонидир. "Челси"нинг Премьер-лигада фақатгина битта ўйинда иштирок этиб, жами 32 дақиқа ўйнаган ўйинчига 62 млн евро тўлаганининг ўзи етарлидир. "Кўклар" ўйинчи билан жароҳати бўла туриб шартнома имзолашди, вазият кейинчалик фақат ёмонлашди. Ҳалигача ҳеч ким 20 ёшли хавбекдан нима кутишни билмайди, сабаби у "Саутгемптон"дан кетганидан бери деярли ўйнамаяпти. Эҳтимол келаси мавсум нимадир ўзгарар, аммо ушбу трансфер ҳозирча тўлиқ муваффақиятсиз.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика