Latest news

16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  1 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  7 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7

"Милан" ёзги трансферлар учун бюджетни белгилаб олди News

"Милан" ёзги трансферлар учун бюджетни белгилаб олди

"Россонери" 4 нафар футболчи билан шартнома имзоламоқчи.

"Милан"нинг ёзги трансфер бюджети 100 миллион еврони ташкил қилади, деб хабар берди "La Gazetta dello Sport".  Раҳбарият таркибни кучайтириш учун янги мураббийга айнан шунча маблағ ажратишга тайёр.

"Россонери" Чемпионлар Лигасида иштирок этиш орқали трансферлар учун пул йиға олишди. Бундан ташқари, "қизил-қоралар" ярим ҳимоячи Шарль де Кетеларе учун "Аталанта"дан 20 миллион олишга умид қилмоқда. Агар "Милан" бошқа футболчиларни сотса, трансфер учун ажратиладиган сумма ошиши мумкин.

"Россонери" 4 нафар футболчи билан шартнома имзоламоқчи. Биринчи навбатда Оливье Жиру ўрнига ҳужумчи. Асосий номзод "Болонья" вакили Жошуа Зиркзее. Иккинчи мақсад – "Монако" ярим ҳимоячиси Юссуф Фофана.

"Қизил-қоралар" ҳам 2 ҳимоячи билан шартнома тузиш ниятида. Марказий ҳимоячи позициясига асосий номзод "Брайтон"дан Игор Жулио ҳисобланади. Клуб ҳимоянинг ўнг қаноти учун "Тоттенхэм" ҳимоячиси Эмерсонни кўриб чиқмоқда.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика