Latest news

08:03Белгиялик мураббий ЦСКАни бошқариши мумкин  0 07:35Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  0 01:18Лионель Скалони: "Ҳозир Мессисиз ҳам Месси бордек ўйнай оламиз"  1 00:50Нико Уильямс "Барселона"га ўтиш учун маошининг камайишига ҳам рози  5 00:28Улуғбек Бакаев: "Дурангга мос ўйин бўлди"  0 00:14"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Фенербахче"га ўтиши мумкин  0 23:48Максим Шацких: "Ҳисоб 1:0 вақтида биз иккинчи голни уришимиз керак эди"  10 23:12Асрор Алиқулов: "Иккинчи голни уриб олганимиздан кейин футболчилардаги босим йўқолди"  1 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги мағлубият учун барчадан узр сўрайман"  11 22:50Ўзбекистон U-17 терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам Чилини мағлуб қилди  26 22:05Суперлига. "Машъал" Қўқонда жавобсиз тўртта гол урди  14 21:53Суперлига. "Бухоро" ва "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади  19 21:17Мбемо "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида танлов қилди  0 20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  2 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0

ОЧЛ яқинлашмоқда, қизиқарли ўйинлар бошланишига оз қолди News

ОЧЛ яқинлашмоқда, қизиқарли ўйинлар бошланишига оз қолди

Tags :  ОЧЛ
23 февраль куни Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ учрашувларига старт берилади.

Шу кундан эътиборан бутун қитъанинг эътибори мана шу мусобақага қаратилади, лекин биз кўпроқ Ғарб минтақасини кузатиб борамиз.

1-турда Ўзбекистоннинг ҳар тўрттала клуби Саудия Арабистони вакилларига қарши баҳс олиб боради. "Локомотив" ва "Бунёдкор" ўз ўйинини 23 февралда ўтказса, эртаси куни "Насаф" билан "Пахтакор" гуруҳдаги илк ўйинни ўтказишади.

ОЧЛнинг икки карра ғолиби (2004, 2005) "Ал Иттиҳод" Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўлади. Бу ўйинга қизиқиш жуда юқори. Чунки иккала клуб сафида маҳоратли футболчилар бор ва иккала жамоа ҳам ўз олдига юқори вазифаларни қўяди. Маълумки, "Ал Иттиҳод" плей-офф босқичида "Ал Виҳдат"ни 2:1 ҳисобида доғда қолдириб, гуруҳ ўйинларига йўл олди.

Жиддаликлар сафида Салли Мунтари, Гелмин Ривас каби маҳоратли легионерлар бор. "Локомотив" эса ўз таркибини моҳир ярим ҳимоячи Сервер Жепаров билан тўлдириб олди. Шунингдек, Кахи Махарадзе, Садриддин Абдуллаев, Шерзод Файзиев каби футболчилар билан шартнома имзоланди. 23 февраль куни "Локомотив" стадионида бизни қизиқарли беллашув кутиб турибди деб айта оламиз.

Шу куни "Бунёдкор" ҳам ўз ўйинини ўтказади. "Қалдирғочлар" сафарда Саудия Арабистонининг амалдаги чемпиони "Ал Наср" меҳмони бўлишади. "Бунёдкор" бунгача плей-оффда "Ал Шабаб"ни ортда қолдирди ва эндиликда гуруҳ баҳсларида ўз омадини синаб кўради. Жамоа таркиби асосан ёшлардан иборат ва уларга ўйинга чанқоқ. Яширишнинг ҳожати йўқ, Саудия клублари ҳамма вақт кучли бўлиб келган ва улар билан ўйин бизнинг жамоалар учун осон ўтмаган. Шундай экан, бу гал ҳам бизни қизиқ беллашувлар кутиб турибди дея оламиз. Ўзбекистон клубларига эса халқаро учрашувларда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика