Latest news

18:32Диогу Жотанинг ҳаётий ҳақиқатлари  0 18:14"Барселона" Уильямснинг трансфери барбод бўлгач, эътиборини "Ливерпуль" футболчисига қаратди  2 17:48"Арсенал" футболчиси билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди  1 17:20"Бавария" собиқ ҳужумчиси Остон Ўрунов ўйнаётган жамоага бош мураббий бўлди  0 16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  12 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  1 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0 15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  2 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:38Уильямс трансферига нуқта қўйилди – футболчи "Атлетик"да қолади  12 14:09Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга мағлуб бўлди  12 13:55"Арсенал" Жотанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди  2 13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  1 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  4

ОЧЛ. “Сепахон” – “Локомотив” учрашуви олдидан матбуот анжумани ташкил этилди News

ОЧЛ. “Сепахон” – “Локомотив” учрашуви олдидан матбуот анжумани ташкил этилди

Хабарингиз бор, эртага Осиё чемпионлар лигасининг 3-туридан ўрин олган ўйинларга старт берилади.

Ўз тарихида иккинчи бор ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этаётган “Локомотив” сафарда Эроннинг “Сепахон” клуби меҳмони бўлади.

Бугун “Локомотив” футбол клуби делегацияси истиқомат қилаётган меҳмонхонада ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилди. Унда дастлаб “темирйўлчилар” устози Андрей Микляев ҳамда ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов иштирок этишди.

А.Микляев: – Авваламбор бизни илиқ кутиб олишгани учун мезбон жамоа вакилларига миннатдорчилик билдираман. Шаҳрингизга кеча етиб келдик ва кечанинг ўзида машғулот ўтказдик. Эртага бўлса иккала жамоани қизиқарли ўйин кутиб турибди деб ўйлайман. Гуруҳдаги тўртта жамоада ҳам имконият бор. Эртага ғалаба қозонсак, гуруҳдан чиқиш учун янада яхши имкониятга эга бўламиз. Биз бу ерга фақат уч очкони кўзлаб ташриф буюрганмиз.

Т.Абдухолиқов: – Бу йилги Осиё чемпионлар лигаси билан ҳаммани табриклайман. Бундай турнирда ҳар бир футболчи тўп суришни истайди. Мен олдин ҳам Эронда бўлганман ва бизни доим меҳмондўстлик билан кутиб олишган. Жамоамизда кайфият яхши, биз футболчилар ўйинга тайёрмиз.

Савол: – “Сепахон” жамоаси ҳақида нима дея оласиз?
А.Микляев: – Биз бу клуб ҳақида маълумотга эгамиз. Жамоанинг ўтган йил Эрон чемпиони бўлганидан хабаримиз бор. Таркибда кучли легионерлар шунингдек, яхши савиядаги маҳаллий футболчилар тўп тепишади. Олдин бизда ўйнаган Фозил Мусаев ҳам ушбу жамоада фаолият олиб боряпти. Клуб ички чемпионатда бир текис ўйин кўрсата олмаяпти, бироқ ОЧЛ умуман бошқа турнир ва ҳамма жамоа бунда бор имкониятини ишга солади.

Савол: – Бу ернинг об-ҳавоси ҳақида фикрингиз? Таркибда жароҳат олган футболчилар борми?
А.Микляев: – Об-ҳаво худди Тошкентдагига ўхшаш, яъни маза қилиб футбол ўйнаса бўлади. Эртага ҳеч бир жамоанинг об-ҳаводан нолишга ҳаққи йўқ. Жароҳат олганлар бор-йўқлигига келадиган бўлсак, бизда фақат бир футболчи Икром Алимбоевнинг жароҳати бор, шу боис уни Тошкентда қолдириб келганмиз.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Игор Стимач (хорватиялик мураббий) ва “Сепахон” футболчиси Али Карими иштирок этишди.

И.Стимач: – Эртага бизни жуда муҳим баҳс кутиб турибди. “Локомотив” яхши шаклланган жамоа, уларни кичик Ўзбекистон терма жамоаси деса ҳам бўлади. Бизга осон бўлмаслиги аниқ, лекин ютишга ҳаракат қиламиз.

А.Карими: – Биз бу ўйинга жиддий ҳозирлик кўрдик. Ўз майдонимизда худди “Ал Наср”ни ютганимиз каби “Локомотив”ни ҳам мағлуб этмоқчимиз. Рақиб сафида кучли футболчилар кўп, бирини ажратиш керак бўлса 18-рақамдаги Тимур Кападзени кўрсатган бўлардим.

Савол: – Рақибни қанчалик ўргандингиз?
И.Стимач: – Биз уларнинг ОЧЛдаги аввалги иккита ўйинини кўриб чиқдик. “Локомотив” яхши ҳаракат қилди дея оламан. Қолаверса, Ўзбекистонда ички чемпионат яқинда бошланганини ҳам биламиз.

Савол: – Гуруҳда қизиқарли вазият юзага келган, иккита жамоада уч, яна иккитасида икки очко бор. Шунингдек, барча клубларда тўплар нисбати бир хил 2-2. Бу борада нима дея оласиз?
И.Стимач: – Мен математик эмасман. Мени фақат эртанги ўйин ўйлантирмоқда, бошқаси билан қизиқаётганим йўқ.

P.S. Матбуот анжуманидан сўнг ҳар иккала жамоа менжерлари ҳамда учрашув расмийлари иштирокида митинг ташкил қилинди. Унда эртанги беллашувда кимнинг қайси либосларда тўп тепиши аниқлаб олинди. Демак, 15 март кунги баҳсда “Локомотив” оқ, “Сепахон” эса сариқ-қора рангли либосларда ҳаракат қилади.
















“Локомотив” матбуот хизмати.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика