Latest news

02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  3 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  2 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  2 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  12 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  47 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  531 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  3 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1

ОЧЛ финалидан кейин мулоҳаза: Шарқ Ғарбдан анча ўзиб кетдими? News

ОЧЛ финалидан кейин мулоҳаза: Шарқ Ғарбдан анча ўзиб кетдими?

Осиё чемпионлар лигасининг бу йилги мавсумида Япониянинг "Урава Редс" клуби ғолиб бўлди. Икки ўйиндан иборат финалда японияликлар матонат кўрсатган ҳолда Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубидан устун келишди.

Ар Риёд шаҳрида кечган биринчи ўйин 1:1 ҳисобида якун топганди, Сайтамадаги иккинчи финалда эса майдон эгалари 1:0 ҳисобида зафар қучишди. "Урава Редс"нинг бразилиялик футболчиси Рафаэл Сильва жавоб учрашувида ҳам ўзини кўрсатиб, ягона голга муаллифлик қилди. Шундай қилиб "Урава Редс" Осиё чемпионлар лигасида зафар қучган Япониянинг иккинчи клуби бўлди.

Қолаверса, бу жамоа иккинчи бор ОЧЛда зафар қучди. "Урава Редс" биринчи марта 2007 йилги мусобақада ғолиб чиққанди. Бундан ташқари, 2008 йил бошқа бир япон клуби - "Гамба Осака" ғолибликни қўлга киритган. Статистикага қарайдиган бўлсак, охирги йилларда Шарқ устунликни ўз қўлида сақлаб турган ҳолда Ғарбга умуман имконият қолдирмаётганини кўрамиз.


Яхши биласиз, Осиёда ОЧЛ мусобақаси Ғарб ва Шарқ минтақаларига бўлинган ҳолда ўтказилади. Бу қитъанинг ниҳоятда катталиги билан боғлиқ. Айтиб ўтганимиздек, охирги йилларда Шарқ ғолибликни қўлдан бермай келяпти. Сўнгги бор 2011 йил Ғарб минтақаси вакили "Ал Садд" ОЧЛда ғолиб чиққанди. Шундан бери олтита финал ўтказилган бўлса, ҳаммасида Шарқликлар ғолиб бўлишди.

Қисқача тарихга мурожаат қиладиган бўлсак, ОФК илк бор клублар ўртасидаги халқаро ўйинларни 1967 йил йўлга қўйган. Ўшанда мусобақа Осиё клублар чемпионати деб номланарди. 1990 йилдан ушбу халқаро мусобақа Осиё Кубок эгалари Кубоги деб юритила бошланди ва мусобақа тартибида бироз ўзгаришлар киритилди. 2002 йилдан эътиборан эса Осиё чемпионлар лигаси дея номланиб келмоқда. ОЧЛда аввалига 24та клуб иштирок этарди, лекин 2009 йилдан бошлаб клублар сони ортди, шундан бери гуруҳ босқичида 32та жамоа қатнашиб келмоқда.


Мусобақа финали 2002/2003 йилги мавсумданоқ иккита ўйиндан иборат бўлган. Аммо 2009 йилга келиб финал битта ўйин сифатида ўтказиладиган бўлди. Бу ҳолат тўрт мавсум давом этди ва 2013 йилдан яна иккита ўйинлик финалга ўтилди. Шу пайтгача ОЧЛнинг 15та ғолиби аниқланган бўлса, энг кўп Жанубий Корея вакиллари мусобақада бош совринга эга чиқишган. Яъни, Жанубий Корея клублари беш марта кубокни бош узра кўтаришган. Бу борада Япония иккинчи ўринда - 3 марта. Хитой ва Саудия Арабистони клублари эса икки мартадан ОЧЛда зафар қучишган.

Футболи кучли бўлишига қарамай, ОЧЛда жамоаси ғолиб чиқмаган давлат бу - Эрон. Эрон клублари икки бор ("Сепахон" ва "Зобахан")финалда ўйнашган, бироқ ғолиб бўла олишмаган. Финалда энг кўп ютқазган клублар эса Саудия Арабистонидан. Бу мамлакат клублари тўрт марта финалда ютқазиб қўйишган. Охирги финалда ҳам айнан Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби имкониятни бой берганини яхши биласиз.


Умуман олганда, шу пайтгача 15 марта мусобақанинг финал ўйинлари ўтказилган бўлиб, шундан 11тасида Шарқ ва фақат тўрттасида Ғарб клублари бош совринга эга чиқишган. Кетма-кет олти йилдан бери Шарқ клублари чемпионликни бермай келаётгани эса Шарқнинг Ғарбдан анча ўзиб кетганини кўрсатади.

Финалда энг кўп ғолиб бўлган давлат вакиллари:
Жанубий Корея - 5 (2006, 2009, 2010, 2012, 2016)
Япония - 3 (2007, 2008, 2017)
Саудия Арабистони - 2 (2004, 2005)
Хитой - 2 (2013, 2015)
БАА - 1 (2002/03)
Қатар - 1 (2011)
Австралия - 1 (2014)

Финалда энг кўп мағлуб бўлган давлат вакиллари:
Саудия Арабистони - 4 (2009, 2012, 2014, 2017)
Жанубий Корея - 3 (2004, 2011, 2013)
БАА - 3 (2005, 2015, 2016)
Эрон - 2 (2007, 2010)
Таиланд - 1 (2002/03)
Сурия - 1 (2006)
Австралия - 1 (2008)


Осиё чемпионлар лигасининг барча ғолиб ва финалчилари:
2002/03 й. "Ал Айн" (БАА); финалчи - "Бек Теро Сасана" (Таиланд)
2004 й. "Ал Иттиҳод" (С.Арабистони); финалчи - "Сеонгнам Ильва Чунма" (Ж.Корея)
2005 й. "Ал Иттиҳод" (С.Арабистони); финалчи - "Ал Айн" (БАА)
2006 й. "Чонбук Хюндай" (Ж.Корея); финалчи - "Ал Карама" (Сурия)
2007 й. "Урава Редс" (Япония); финалчи - "Сепахон" (Эрон)
2008 й. "Гамба Осака" (Япония); финалчи - "Аделаида Юнайтед" (Австралия)
2009 й. "Поханг Стилерс" (Ж.Корея); финалчи - "Ал Иттиҳод" (С.Арабистони)
2010 й. "Сеонгнам Ильва Чунма" (Ж.Корея); финалчи - "Зобахан" (Эрон)
2011 й. "Ал Садд" (Қатар); финалчи - "Чонбук Хюндай" (Ж.Корея);
2012 й. "Ульсан Хюндай" (Ж.Корея); финалчи - "Ал Аҳли" (С.Арабистони)
2013 й. "Гуангжу Эвергранд" (Хитой); финалчи - "ФК Сеул" (Ж.Корея)
2014 й. "Вестерн Сидней" (Австралия); финалчи - "Ал Ҳилол" (С.Арабистони)
2015 й. "Гуангжу Эвергранд" (Хитой); финалчи - "Ал Аҳли" (БАА)
2016 й. "Чонбук Хюндай" (Ж.Корея); финалчи - "Ал Айн" (БАА)
2017 й. "Урава Редс" (Япония); финалчи - "Ал Ҳилол" (С.Арабистони)

Х.Холиқов

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика