Latest news

23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  0 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  4 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  7 21:47Массимилиано Аллегри: "Милан" Европанинг энг яхши жамоасига қарши тенгма-тенг ўйнади"  2 21:11Аббосбек Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  11 20:52Рэшфорд "Барселона"да қайси рақамда ўйнаши аниқ  1 20:29"Насаф" назорат ўйинида "Қўқон-1912"дан устун келди  0 19:42"Арсенал" мавсум охирида Артета билан хайрлашади!  5 19:15УЕФА тўхталишлар сони кўпайиши туфайли ВАР ваколатларини кенгайтирмоқчи эмас  1 18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  5 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  3 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  9

ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" - "Локомотив" ўйинига оид фактлар News

ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" - "Локомотив" ўйинига оид фактлар

Бугун "Локомотив" Осиё чемпионлар лигаси 3-тур учрашувини ўтказади.

"Қирол Абдуллоҳ" стадионида кечадиган баҳс Тошкент вақти билан 22:45да старт олади. Қуйида мазкур учрашувга оид баъзи фактларни келтириб ўтамиз. 

- Ҳар икки жамоа бунгача ўзаро икки бор тўқнаш келган бўлиб, иккала баҳс ҳам 1:1 ҳисобида якун топган. Бу 2016 йилги ОЧЛ гуруҳ ўйинларида рўй берган. 

- "Ал Иттиҳод"нинг ўтган турда "Ал Ваҳда"га 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериши жамоа учун қаторасига тўртта ўйинда ғалаба қозониш имкониятини йўққа чиқарди. "Ал Иттиҳод" 2012 йил кетма-кет 4та учрашувда зафар қучганди. 

- "Ал Иттиҳод" бунгача ўзбек клубларига қарши 14 марта баҳс олиб бориб, шундан фақат иккитасида мағлубиятга учраган. Бундан ташқари бу жамоа қаторасига 7та ўйиндан бери Ўзбекистон клубларига ютқазмай келмоқда. 

- "Қирол Абдуллоҳ" стадионида кечган охирги баҳсда 1:1 қайд этилган. Салли Мунтарининг ҳисобни очган голига Темурхўжа Абдухолиқов пенальтидан тўп киритиб жуда чиройли жавоб қайтарган. 

- Рақиб сафида энг сермаҳсул футболчи Карлос Вильянуэва бўлиб турибди. У аввалги иккита ўйинда 7 бор хавфли вазият яратди. 

- "Ал Иттиҳод" Саудия чемпионатида 13-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа охирги учрашувда "Ал Батин"ни қабул қилиб 4:1 ҳисобида зафар қучди. 

- "Локомотив"нинг аввалги турда Доҳада мағлубиятга учраши жамоанинг охирги тўрт ўйиндаги дастлабки мағлубияти бўлди. 

- Доҳадаги баҳсда Диёр Туропов томонидан киритилган гол "Локомотив"нинг ОЧЛда қаторасига 6та учрашувда рақиблар дарвозасини ишғол этишини таъминлади. 

- "Локомотив" бунгача Саудия Арабистони клубларига қарши 8 бор ўйнаб шундан биттасида ғалаба қозонган. Бу 2016 йил ОЧЛ 1/8 финалида содир бўлган. Ўшанда жамоа Тошкентда "Ал Ҳилол"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган. 

- Дастлабки икки тур статистикасига кўра Сардор Мирзаев "Локо" таркибида энг кўп аниқ пас берган футболчи бўлиб турибди. Унинг тўп узатишлари 81,6 фоизга аниқ чиққан.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика