Latest news

01:18Лионель Скалони: "Ҳозир Мессисиз ҳам Месси бордек ўйнай оламиз"  0 00:50Нико Уильямс "Барселона"га ўтиш учун маошининг камайишига ҳам рози  3 00:28Улуғбек Бакаев: "Дурангга мос ўйин бўлди"  0 00:14"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Фенербахче"га ўтиши мумкин  0 23:48Максим Шацких: "Ҳисоб 1:0 вақтида биз иккинчи голни уришимиз керак эди"  7 23:12Асрор Алиқулов: "Иккинчи голни уриб олганимиздан кейин футболчилардаги босим йўқолди"  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги мағлубият учун барчадан узр сўрайман"  11 22:50Ўзбекистон U-17 терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам Чилини мағлуб қилди  22 22:05Суперлига. "Машъал" Қўқонда жавобсиз тўртта гол урди  13 21:53Суперлига. "Бухоро" ва "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади  19 21:17Мбемо "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида танлов қилди  0 20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  2 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  5 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  14

ОЧЛ-2014: Кучли легионерларга эга бўлган “Ал Жаиш” News

ОЧЛ-2014: Кучли легионерларга эга бўлган “Ал Жаиш”

Қаршининг “Насаф” жамоаси рақиби Қатарнинг “Ал-Жаиш” клуби ҳақида тўхталадиган бўлсак, бу жамоа илк бор 2011 йилда Қатар Юлдузлар Лигасида ўйнаш бахтига муяссар бўлди.
“Ал-Жаиш” яқиндагина ташкил этилган клуб бўлсада, клубнинг молиявий аҳволи анча бақувват ва жамоанинг ўзаги тажрибали легионерлардан ташкил этилган. Моддий жиҳатдан кучли клубнинг ўз олдига қўйган вазифа ва мақсадлари ҳам шунга яраша. “Ал-Жаиш” катта ареналарда ҳам ўз номини ёздириб қўйишга бел боғлаган ва клуб раҳбарлари бу борада катта кўламдаги ишларни олиб боришмоқда.

“Ал-Жаиш” (Қатар)   
Ташкил топган йил: 2007
Стадиони номи: “Абдулла бин Носир бин Халифа” (сиғими: 27000)
Клуб президенти: Ҳамад бин Али Ал-Аттия
Бош мураббийи: Набил Малоул (Тунис)  
Эришган ютуғи: Қатар Юлдузлар Кубоги соҳиби (2012-13).

“Ал-Жаиш” таркиби:
1.   Усама Камел
2.   Мурад Нажи
3.   Абдулла Соуами
4.   Андерсон Мартинс (Бразилия)
5.   Муҳаммад Ал Жабри
6.   Рами Фаёз (Иордания)
7.   Весам Ризиқ
8.   Юсуф Муфта
9.    Нилмар (Бразилия)   
10.   Жирес Кембо Экоко (Франция)
12.   Мажид Муҳаммад
14.   Муҳаммад Мотҳнани (Тунис)
15.   Абдулгадир Иляс Бакур
17.   Го Сеул Ки (Корея)
18.   Жеддо
19.   Абдураҳмон Абкар
20.   Вагнер Риберио (Бразилия)
21.   Али Санад
22.   Ал Докали Ал Сейед
23.   Халед Абдерауф
25.   Абдулла Ал-Али
27.   Али Абдулкарим
29.   Муҳаммад Мунтари (Гана)
32.   Фаҳад Юнус
33.   Аҳмад Софиян
90.   Иванилдо Родригез (Бразилия)
91.   Сауд Ал Хатер
92.   Салим Ал Аҳбаби
99.   Тариқ Рашид Эид



Қатарликларни яқингача бошқариб келган руминиялик Рэзван Луческу ишдан бўшатилди ва унинг ўрнига Тунислик Набил Малоул клубда иш бошлади. Ушбу мутахассис футболчилик фаолиятида Германиянинг “Ганновер” клуби шарафини ҳимоя қилган.

“Ал-Жаиш” сафида яқиндагина келиб қўшилган бразилиялик тажрибали ҳужумчи Нилмар рақибимиз ўйинини кучайтирди. Шунингдек, жамоанинг франциялик легионери Кембо Экоко ва яна бир бразилиялик футболчи Андерсон Мартинс “Ал-Жаиш”ни етакчилари ҳисобланади. Қатарликларнинг ҳужум чизиғи жуда хавфли саналади. Бу ўйинда Мақсуд ва Ҳамза Каримовларга етарлича иш топилади.   

“Насаф”ни ҳам жиддий синов кутиб турибди. Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги “аждарлар”га меҳмонда “Ал-Жаиш”ни ер тишлатиш осон кечмаслиги аниқ. Лекин “Насаф”меҳмонда қандай ўйнашни яхши билади. Қаршилик футболчиларни шаштлари баланд ва улар ўз мақсадлари сари дадил қадам ташлай олишади.  Жамоа устози Рўзиқул Бердиев “аждарлар”га керак бўлган “адреналин”ни пайдо қила олди. Қўшимчасига, Бердиевнинг ёрдамчилари Шуҳрат Тошпўлатов ва Зафар Холмуродовлар ҳам жамоага ҳақиқий  “Насаф”ча руҳни бағишлай олишмоқда. Ўйлаймизки, “аждарлар” Доҳадаги ўйинни ўз фойдаларига ҳал эта олишади.  

“Локомотив” ва “Насаф” жамоаларига омад тилаб қоламиз! Юртимиз шарафини муносиб ҳимоя этишларига ишонамиз!

Шаҳбоз Беғамов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика