Latest news

20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  4 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  86 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7

Облак 9та сейв ижро этди ва "Атлетико"ни кейинги босқичга олиб чиқди. Адрианни эса антиқаҳрамон сифатида эслаб қолишади News

Облак 9та сейв ижро этди ва "Атлетико"ни кейинги босқичга олиб чиқди. Адрианни эса антиқаҳрамон сифатида эслаб қолишади

Ян Облак "Энфилд"да ёрқин ўйин кўрсатди - "Атлетико" словенияликсиз экстра-таймларга етиб бора олмаган бўларди.

- Облак 9та сейв ижро этди - бу жорий мавсум Чемпионлар лигасида дарвозабонлар қайд этган энг яхши натижа. 6та сейв жарима майдончаси ташқарисидан берилган зарбалардан сўнг ижро этилди. Шу билан бирга Ян "Атлетико"даги ўзининг рекордини такрорлади: 2017 йил "Сельта"га қарши баҳсда, 2016 йил "Бавария"га қарши ярим финалда дарвозабон шунча сейв ижро этган.


- Словениялик бутун ўйин давомида темпни тушурмади - "Ливерпуль" 120 дақиқа ичида дарвоза томон 34та зарба берди ва бир марта тўсинни нишонга олди.


- Бундан ташқари, Облак тўпга чиқишда бор-йўғи бир марта адашди (иккинчи бўлимда босим остида тўпни қўлидан чиқариб юборди), тўртта вазиятда эса максимал даражада ишончли ўйнади.


- Адрианда эса ҳаммаси қувонарли эмас - испаниялик биринчи бўлимда ўзини кўрсатмади, аммо иккинчи таймда тўпни рақибга топшириб, гол ўтказиб юбришига бир баҳя қолди. Ўша вазиятда дарвозабоннинг омади келди, кипер тўпга рақибидан олдинроқ етиб келди.


- Асосий воқеа эсктра таймда содир бўлди - "Ливерпуль" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган вақтда Адриан ўз жарима майдончаси олдида тўпни рақибга ташлаб берди. Бу унинг "Ливерпуль"даги биринчи "голли паси" эмас, тўртинчиси.


- Чемпионлар лигасида дарвозабонлар борасида "Ливерпуль"нинг омади келмаяпти: 2017/18 мавсумдан бошлаб киперлар тўртта қўпол хатога йўл қўйишди: 3таси Лорис Кариусдан, яна биттаси Адриан ҳисобида. Бошқа ҳеч бир жамоа дарвозабонлари бу вақт ичида бунча кўп хато қилишмаган.


- "Ливерпуль"нинг ягона ишончли дарвозабони - Алиссон. У жароҳат туфайли "Атлетико" билан ўйнамади.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика