Latest news

17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  2 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:29Ўзбекистон – Уругвай. Таркиблар маълум  18 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   3 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  4 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  4 14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  9 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  3 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5 13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  1 12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  25 12:30"Бунёдкор"нинг италиялик таҳлилчиси: "Каннаваро – ривожланиш учун улкан имконият"  2 12:11"Арсенал" собиқ футболчиси "Лутон Таун"ни бошқаради  0

ОАВ диққатига: "Бунёдкор"нинг "Бухоро"га урган иккинчи голи муаллифи - Сардор Собирхўжаев News

ОАВ диққатига: "Бунёдкор"нинг "Бухоро"га урган иккинчи голи муаллифи - Сардор Собирхўжаев

Суперлиганинг 28-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Бунёдкор" ўйинида "қалдирғочлар" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси ушбу ўйиндаги вазиятларни "Бунёдкор" расмий канали ҳам, "Бухоро" расмий канали ҳам онлайн қилиб борди ва "Бухоро" дарвозасига урилган иккинчи гол муаллифи сифатида иккала манба ҳам Миржаҳон Мираҳмадовни қайд этди.

Драматик тарзда ўтган ўйин якунидаги икки гол ва ҳаяжон вазиятни синчковлик билан кузатиш имконини бермади ва якунда гол муаллифини эълон қилишда шошиб қолинди.  

Табиийки, шундан келиб чиқиб кўплаб ОАВ хам айнан икки манбадан хулоса қилган холда гол муаллифи сифатида Мираҳмадовни эълон қилишди. Бироқ ўйин видеосидан кўринадики иккинчи голга узатмани Миржаҳон Мираҳмадов берган ва голни Сардор Собирхўжаев урган.

"Бунёдкор" матбуот хизмати мухлислардан, ОАВдаги ҳамкасблардан узр сўрайди ва ушбу маълумотни ўз нашрларида тўғрилаб қўйишларини сўрайди.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика