Latest news

16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  0 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  3 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  1 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  3 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  2 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  7 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  6 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  12 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  5

Нойер Бундеслига дарвозабонлари орасида энг охирги ўринда News

Нойер Бундеслига дарвозабонлари орасида энг охирги ўринда

Ортда қолган дам олиш кунлари Германия чемпионатида 12-тур беллашувлари бўлиб ўтди.

Мамлакатнинг амалдаги чемпиони "Бавария" ўз майдонида дебютант "Фортуна Дюссельдорф"ни қабул қилди. Учрашув кутилмаганда 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа билан ниҳоясига етди.

"Bleacher Report" нашри айни пайтга келиб Бундеслигада ўзи қўриқлаётган дарвоза томон келган аниқ зарбаларни қайтаришда энг яхши натижа қайд этиб турган киперларни эълон қилди. Унга кўра, "Лейпциг"нинг венгриялик дарвозабони Петер Гулачи ўз дарвозаси томон йўлланган аниқ зарбаларнинг 77.3 фоизини қайтарган ва бу борада пешқадам. Иккинчи ўринда эса "Боруссия М"нинг швейцариялик дарвозабони Янн Зоммер (75%). "Боруссия Д" посбони Роман Бюрки 73.9% зарбаларни қайтарган ва кучли учликни якунлаб бермоқда. Энг қизиғи, "Бавария" ва Германия терма жамоаси кипери Мануэль Нойер бу борада 18та немис клуби дарвозабонлари орасида энг охирги ўринда турибди (43.8% қайтарилган зарба).


Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни ўтказилган Бундеслига 12-тур баҳсида "Фортуна" футболчиси Доди Лукебакио Нойер дарвозасини 3 бор ишғол қилган эди. Бельгиялик футболчи учинчи голини немис посбонининг оёқлари орасидан урганди.


Германия чемпионати турнир жадвали >>>>> Бундеслига

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика