Latest news

14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  4 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  44 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1

Нўъмонжон Юсупов: "Бу ОФК кубоги доирасидаги ўйин эди. Хеч қандай принципиаллик бўлгани йўқ" News

Нўъмонжон Юсупов: "Бу ОФК кубоги доирасидаги ўйин эди. Хеч қандай принципиаллик бўлгани йўқ"

"Олой" бош мураббийи Нўъмонжон Юсупов "Хўжанд"га қарши ўйиндан сўнг (0:2) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Йигитлар ҳаракат қилишди ва афсуски ўз имкониятларидан фойдалана олишмади. Рақиблар эса бундай имкониятлардан фойдаланишди. 

Ишончли ва дадил ўйнаганликлари учун йигитлардан миннатдорман. Таркибимизда ёшлар кўп эди, уларга бироз тажриба етишмади. Шунингдек омад ҳам биздан юз ўгирди", - дея сўз бошлади Юсупов. 

- Нима учундир жамоангизда яққол етакчи йўқ...

- Бизда бир неча тажрибали футболчилар бор. Афсуски, улар бу борада ўзларини кўрсата олишмади. Ёш йигитларга эса вақт керак. Ҳа, ҳозирча бизда бундай футболчи йўқ. 

Ўйинга ҳар доимгидек тайёргарлик кўргандик. Хеч қандай принциплик бўлмади. Бу ОФК кубоги доирасидаги навбатдаги ўйин эди. 

Қандай баҳо қўяман? Ютқазганда қандай баҳолаш мумкин? Футболчилар имкон даражасида ўйнашди. Баҳо эса албатта қониқарли эмас", деди Нўъмонжон Юсупов.


Толибжон Қосимов, Душанбе шаҳридан.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика