Latest news

21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  1 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  2 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  17 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  2 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  9 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  23 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  27 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  44 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  2 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1

Нўъмон Ҳасанов олий лига тарихидаги энг кучли ҳужумчиларни санаб берди News

Нўъмон Ҳасанов олий лига тарихидаги энг кучли ҳужумчиларни санаб берди

Кеча бўлиб ўтган "Локомотив" - "Қўқон-1912" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов бир қатор саволларга жавоб қайтарди.

Нўъмон Ҳасанов ҳозирги футболчилар ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди: 

"Биз пайтимизда футболни ўйлаб ўйнардик. Ҳозир эса кўп ўйинчилар роботга ўхшаб қолган. Тўп кетидан доим беҳудага югуриш шарт эмас. Футболни керак бўлса бир жойда туриб ақл билан ўйнаса ҳам бўлади. Мен ҳозирги жамоани йиққанимда бошида кўп қийналганман".

"Лекин ўзбек футболининг асосий муаммоси ҳужумчиларда деб ўйламайман. Кўпроқ дарвозабонлар муаммоси бор деган фикрдаман. Бизда яхши дарвозабонлар фақат уч-тўртта клубда бор, холос. Масалан, Игнатий Нестеровни олайлик. У ҳақиқатдан кучли дарвозабон ва унга ўхшашини топиш қийин".

Шунингдек, "Қўқон-1912" бош мураббийи энг кучли ҳужумчиларга тўхталиб ўтди: 

"Олий лига тарихидаги энг кучли ҳужумчиларми? Биз пайтимизда кучли ҳужумчилар жуда кўп эди. Кетма-кет санайдиган бўлсам, Игорь Шквирин, Жаъфар Ирисметов, Олег Шацких, Фарид Хабибулин... бу рўйхатни исталганча давом эттириш мумкин. Улар нима учун зўр бўлган? Чунки улар вақтида "очилишни" ва вазиятлардан унумли фойдаланишни биларди". 

"Биз ўйнаган пайтда бир-биримизга кўп гапириб ўтирмасдик, қўл ҳаракати ёрдамида дарров бир-биримизни тушуниб олардик. Афсуски, ҳозирги ҳужумчилар бунақа нарсаларни билишмайди. Ўз вақтида бизга мураббийлар нимадир ўргатса тез қабул қилиб олардик, лекин ҳозиргилар бир соат тушунтирсангиз ҳам хўп-хўп дегани билан кўп нарсани тушунмайди. Агар бугунги олий лига ҳақида гапирадиган бўлсам, энг кучли ҳужумчи Марат Бикмаев бўлса керак". 

Х.Холиқов.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика