Latest news

23:59Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди, Шомуродовдан мавсумдаги 8-гол  33 23:35Пеп Гвардиола: "Клопп давридаги "Ливерпуль" билан рақобат орқали "Манчестер Сити" ҳам ўсишга эришганди"  0 23:11Александр Хомяков: "Ўйинимиздан қониқдим деб айта олмайман, чунки кўп нарса ўхшамади"  7 22:58Ўзбекистон U17 термаси Ирландияга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  0 22:23Виталий Левченко: "Бундай майдонда ижодкор футбол намойиш эта олмайсиз"  20 22:10Суперлига. "Бухоро" – "Нефтчи" 1:1   1 21:55Миржалол Қосимов: "Ҳозир майдонга чиқиб ундоқ қиламан-бундоқ қиламан деган билан иш битмайди"  2 21:37Лени Йоро "Реал"га эмас, "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусланмайди  3 21:12Шерзод Жўраев: "Насаф" билан бошқача ўйин кўрсатгандик, бугун эса бошқа жамоага айланиб қолдик"  12 20:51Испаниянинг Грузия ва Туркияга қарши баҳслар учун қайдномаси маълум қилинди  0 20:20Бенито Муссолинининг чевараси билан тўп тепаётган Жейми Варди Италияда футболдан завқ олмоқда  2 20:01Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди  176 19:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Навбаҳор"дан ишончли ҳисобда устун келди  21 19:35Франция терма жамоаси ЖЧ саралаш учрашувлари учун қайдномасини эълон қилди  2 18:58Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  2

Нўъмон Ҳасанов: "Навбаҳор"да жуда яхши футболчилар жамланган, фақат уларга тўғри пас билан ўйнашни, очилишларни ўргатиш керак" News

Нўъмон Ҳасанов: "Навбаҳор"да жуда яхши футболчилар жамланган, фақат уларга тўғри пас билан ўйнашни, очилишларни ўргатиш керак"

Coca Cola Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин бошида ташаббусни рақибга бериб қўйдик. Гол ўтказганимиздан кейин, футболчилар бироз ўзларига келиб, тартибли ҳимояланишди. Танаффус пайтида "Пахтакор"нинг ўйинидан келиб чиқиб, йигитларга кўрсатмалар бердик. Иккинчи бўлимга яхши кайфиятда чиқдик, футболчилар нисбатан фаолроқ тўп суришди. Тўғри, асосан ҳимоявий услубда ўйнадик. Пандемия даврида, касалланганлар учраётган пайтда футбол ўйнаш оғир, шунинг учун шогирдларимга раҳмат айтаман. Сезган бўлсангиз, аксарият шогирдларимиз жисмоний томондан баҳсга тайёр эмас. Қолаверса, жамоамизга ўзаро паслар узатган ҳолда ўйнаш етишмаяпти. Бу борада яна ишлаймиз, олдинда 15 кун вақтимиз бор. Мақсадимиз - футболчилар комбинацион, чиройли ўйин кўрсатишса ва шу тариқа мухлисларни хурсанд қилсак.

"Пахтакор" каби рақибларга қарши секин ўйнаб бўлмайди. Бироз тўхтаб қўйсангиз, тўпни олдиришингиз муқаррар. Кўряпсизлар, "Навбаҳор" асосан муайян футболчилар, дейлик, Азиз Турғунбоев кабиларнинг ҳаракатлари ҳисобига вазиятдан чиқиб кетмоқда. Пасларга асосланган ўйинни кўрмаяпман. Мен комбинацион ўйин тарафдориман, футболчилар майдонда тўп суришдан роҳатлансин дейман. "Пахтакор" футболчиларининг учрашув бошидаги ҳаракатларини кўринглар, ўйинчилар худди шундай, бўш ҳудудларга очилиб, тўпни бир-бирларига аниқ узатган ҳолда ўйнашлари керак. Бизда эса тўпни эгаллаган футболчи уни кимга узатишни билмай қоляпти, қолганларни рақиб қўймоқда. Тўпни олган футболчида 3-4та вариант бўлиши керак, бизда эса битта ҳам вариант йўқ. Вақт етакчи футболчини ахтариш билан ўтиб кетяпти. Шуни тўғри англаган ҳолда, ҳимоявий услуб танлашни маъқул кўрдик.

"Навбаҳор"да жуда яхши футболчилар жамланган, фақат уларга тўғри пас билан ўйнашни, қўрқмай тўп суришни, очилишларни ўргатиш керак. Ахир бу футбол-ку. Сафимизда турли ёшдаги термаларимиз аъзолари бор. Йигитлар машғулотларда айтганларимизни тўғри бажаришмоқда, энди шуни майдонда ҳам кўрсата билишлари лозим", - дейди Нўъмон Ҳасанов.

Ўткир УМАРОВ ёзиб олди.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика