Latest news

04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  95 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  27 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  8 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  9 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  8

Нўъмон Ҳасанов: «Футболчилар қўрқмасдан ўйнашлари керак» News

Нўъмон Ҳасанов: «Футболчилар қўрқмасдан ўйнашлари керак»

Тажрибали футболчи бўлган ва ҳозирда мураббийлик билан шуғулланаётган Нўъмон Ҳасанов яқинда «Навбаҳор» клубида маслаҳатчи мураббий сифатида иш бошлади.
Наманганликлар учун ушбу мавсум ҳам муваффақиятсиз ўтаётганди. Бунгача жамоада бошқа мураббийлар ҳам ишлаб кўрдилар. Лекин, натижа яхши бўлавермагач раҳбарият бу сафар Нўъмон Ҳасановга юзланди. Билсангиз керак, у «Пахтакор»да фаолият олиб бораётганди. Бир неча йил давомида тажрибасини тўплади. Шунинг учун қийин вазиятда турган клубни бошқаришдан қўрқмади. Янги жамоасидаги биринчи ўйинни «Қизилқум»га қарши ўтказиб қийинчилик билан бўлсада ғалаба қозондилар. Охирги дақиқада урилган гол «Навбаҳор»га уч очкони келтирди. Бу эса Ҳасановнинг дебютини муваффақиятли чиқишини таъминлади. Учрашувдан кейин у билан суҳбатда бўлдик.

- «Навбаҳор»даги дебют ўйинингиз муваффақиятли чиққани ёқимли тюлгандир?

- Ўйин жуда қийин бўлди. Чунки иккала жамоага ҳам ғалаба зарур эди. Рақибимиз учун ҳам ушбу учрашув муҳим ҳисобланарди. Шу сабабли «Қизилқум» футболчилари жонини бериб ўйнашди. Яхшиямки, Худо бизга ёрдам берди ва ютдик. Голни қўшимча вақтнинг охириги дақиқасида урдик. «Қизилқум»ни кўрмаганимга анча бўлганди. Таркиби яхши шаклланган, бўйдор ўйинчиларга эга экан. Бўйдорлиги учун якка курашларда яхши ўйнашди. Бизда эса асосан техника ва индивидула жиҳатдан яхши ўйинчилар бор.

- Ягона голнинг сўнгги дақиқада киритилганини ҳисобга олсак ўйин давомида роса асабийлашдингизми?

- Ҳакамларга эътирозим бўлди. Анчадан бери бундай ҳакамликни кўрмагандим. Нима бўлганда ҳам асабни сақлашга ҳаракат қилдим. Ҳакам бир-икки вазиятда хато қилганида йигитлар ўзларини йўқотиб қўйишди. Танаффусда йигитларга ҳеч кимдан қўрқмасдан ўйнашларини, ҳеч нарсага эътибор бермай, ҳакамлар билан гаплашмасдан фақат ўз ўйинингларни кўрсатинглар дедим. Айтган гапларим уларга таъсир қилди. Кейин алмаштиришларимиз ҳам ўйинни кучайтирди. Баҳс давомида кўплаб стандарт вазиятларга эга бўлдик. Бироқ, футболчимиз кўнгилдагидек тўпларни ошира олмади. Улар бўйдор эди, шунинг учун ҳавода ўйнашда бизга қийин бўларди. Худога шукур, ғалаба қозондик. Агарда дуранг ўйнаганимизда ҳозир бошқача аҳволда бўлардик. Ўйин худди дуранг билан тугайдигандек эди. Учрашув тугашига 20 сония қолганидагина гол урдик.

- Демак, охирига бориб дурангга ҳам рози эдингиз, шундайми?
- Ўзи иложимиз ҳам йўқ эди. Учрашувдан олдин футболчиларга ҳар ўйинда гол ўтказиб юборяпсизлар, аввало бугун гол қўйиб юбормаслигимиз керак деб қаттиқ уқтирганман. «Навбаҳор»нинг аввалги учрашувларини томоша қилиб, жамоани ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбораётганлигига амин бўлдим. Биринчи навбатда ўйинчиларга ҳимояда ва дарвозада қандай ўйнаш кераклигини тушунтирдим. Ҳайриятки, бўйдор футболчиларга эга жамоа билан ўтган беллашувда дарвозамиз даҳлсизлигини сақлай олдик. Тўғри, ҳали чиройли ўйин кўзга ташлангани йўқ. Ўз навбатида айтишим керакки, мен ҳам афсунгар эмасман. Бу ерга келганимга беш кун бўлди холос. Бунгача «Навбаҳор»нинг ўйинларини кўрмагандим. Дискларини олиб обдон кўриб чиқдим. Бу ердаги футболчилар ўйнашни билади. Фақат қўрқмасдан ўйнаш керак. Майдонда ким хотиржам ўзини эркин ҳис қилиб ўйнаса ўша ютади. Клубга келиб йигитлар билан гаплашганимда уларда иштиёқ бор-у, аммо оёғида куч йўқ эди. Шу боис «Қизилқум» билан учрашувга яхши тайёргарлик кўрдик. Агар футболчи югурмаса ўйинга тайёр бўла олмайди. Уларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга эътибор қаратяпмиз. Бежизга охирги дақиқада гол урмадик. Чунки йигитлар учрашув сўнгига қадар жисмоний томондан яхши ўйнашди.

- Захирадан майдонга асосан ёш ўйинчиларни туширдингиз. Бундай таваккалчиликдан қўрқмадингизми?
- Йўқ, қўрқмадим. Уларга ишонгандим. Масалан, Рашидханов ҳақида гапирсам, бир кун аввал уни биринчи марта ёшлар учрашувида кўрдим. Ўша ўйинда ёқиб қолди. Ҳисоб 0:0 бўлиб турган пайтда мураббийга қўнғироқ қилиб уни бошқасига алмаштиришини эртанги ўйинда менга кераклигини айтдим. Футболчи мураббийнинг яхши ўйинчиси шекилли илтимос яна 5-10 дақиқа ўйнасин ҳисоб ҳали очилмалди-ку деди. Лекин, дарҳол алмаштиришни сўрадим. Рашидханов майдондан чиқиб кетгач 20 секунддан кейин «Навбаҳор» гол урди. Асосий баҳсда ўша ўйинчини 15 дақиқа қолганида захирадан майдонга туширдим. Балки унинг оёғи ёққандир. Захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтирган футболчи биринчи навбатда Ислом Исмоилов бўлди. Илгари «Пахтакор» ёшларида мен билан бирга ишлаган. Шу боис уни яхши билардим. Қўрқмасдан ёшларни майдонга туширдим. Захирадан улардан 5-8 ёш катта ўйинчилар ҳам бор эди. Бироқ, ўйинни кучайтира оладиган йигитларни туширдим. Бизга яхши ўйнайдиган, гол урадиган ўйинлар керак эди.

- «Навбаҳор»да чемпионатни якунланишига бешта тур қолганда иш бошладингиз. Жамоани бошқаришингизга нима сабаб бўлди?
- Бу ҳақда кейинги сафар гапирсам бўлмайдими (кулади)? Хуллас клубдан таклиф тушгач ўйлаб кўраман дедим. Бу ҳақда яхшилаб фикр юритдим, дўстларимдан маслаҳатлар олдим. Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосарини Тошкентга келиб гаплашгани жамоага келишимга таъсир кўрсатди.

- Олий лигада фаолият олиб боришингиз осон кечмайди. Бу ҳақда ўйлаб ўзингиз ҳар томонлама тайёрладингизми ёки бунга ҳожат йўқмиди?
- Албатта ўзимни тайёрладим. Бунгача бошқа таклифлар ҳам бўлганди. Лекин, у пайтда ҳали тайёр эмасдим. Футболчилик фаолиятимни тугатганимга анча бўлди. Кейин мураббийликка ўқидим, ўргандим. Баъзилар футболни тугатиб мураббийлик қилишади. Футбол ўйнаш бошқа, мураббийлик қилиш умуман бошқа. Ҳаммасини ўрганиб тарозига солиб, тўрт йил кутиб кейин бош мураббийликка ўтдим.

- Бунгача «Пахтакор» ёшларида мураббийлик қилаётгандингиз. У ердан кетишда муаммо бўлмадими?
- Тўғри, аввалига «Пахтакор» клуб раҳбарлари рухсат беришни исташмади. Шундай бўлсада, Самвел Бабаян кетишимга рухсат берди. У билан анча гаплашдим, уларга кераклигимни, вазият ўзгарса бемалол қайтишимни жойим борлигини айтди. Ҳатто ўйиндан бир кун олдин ҳам қўнғироқ қилиб хоҳласам қайтишим мумкинлигини таъкидлади.

- «Навбаҳор»да иш бошлаганингиздан кейин биринчи навбатда нимани ўзгартирдингиз?
- Коллективни ўзгартирдим. Футбол бу жамоавий ўйин. Футболни кўп ўйнаганим учун ўйинчиларга яхшилаб тушунтирдим. Тўрт киши у ёқда, беш киши бу ёқда юрса унда жамоа тузиб бўлмайди. Футболда ҳамжиҳатлик муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли ички муҳитни тўғриладим. Ҳар бир ўйинчи билан алоҳида суҳбатлашдим. Чунки футболчилар ҳам ҳар хил характерга эга. Муҳими, уларни ўйинга тўғри тайёрлаш лозим. Жамоада 24 нафар футболчи бор. Улар орасидан 11 нафарини танлаб олишни ҳам билиш керак. Бу жамоани мен йиғмаганман. Аммо, яхши йигитлар йиғилган. Уларга раҳмат, чунки менга ишонишди. Клуб олий лигада қолиши керак. Янги ўйингоҳда ҳам шуғулландик. Ўйинчиларнинг руҳиятини яхшилашга ҳаракат қилдим.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика