Latest news

03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   0 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  3 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  97 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  5 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  12 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  4 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  6 22:10ФИНАЛгача...  18 22:00Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинида Россияни мағлубиятга учратди  1 21:39Исроилда футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди  9 21:15Манба: Эрик тен Хаг Англия кубоги финалидаги сўнг МЮни тарк этади  17 20:43Неймар қачон сафга қайтади? "Ал Ҳилол" бош мураббийи жавоб берди  4 20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  8

Нўъмон Ҳасанов: "Дастлабки 20 дақиқадаги ўйинни кўриб 2-3та гол урамиз деб ўйлагандим" News

Нўъмон Ҳасанов: "Дастлабки 20 дақиқадаги ўйинни кўриб 2-3та гол урамиз деб ўйлагандим"

Coca Cola Суперлига 19-туридан ўрин олган «Навбаҳор» – “Металлург” (1:1) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар мураббийи Нўъмон Ҳасанов журналистлар саволларига жавоб берди.

- Ўйинни дастлабки дақиқаларини ажойиб тарзда ўтказдик. Шу тарзда давом этиб, 2-3та гол урамиз деб ўйлагандим. Лекин "Металлург" битта вазиятдан фойдаланиб, гол уриб кетди. Ундан сўнг бекободликларда голга тортадиган вазият бўлмади.

Яна қайтараман жамоа бир оила бўлмаса, натижа бўлиши қийин. Шахсан ўзим ҳаракат қиляпман барчасини яхши тарафга ўгиришга. Мен янгиман, вақт керак.

Ўз асли ўзгаришлар бошқача бўлиши керак эди. Бироқ Аҳмедовни мажбуран алмаштирдик ва режалар ўзгариб кетди. Менимча бугун Азим яхши ҳаракат қилди. Уни марказий ҳимояда ўйнатиб кўрдим ва ўйинидан қониқдим. Ўйин давомида олган жароҳати ҳам унга бироз ҳалал берди. Болов машғулотларда жароҳат олди. Иброҳимов энди-энди тикланяпти. Жавлонни ҳам кейинги ўйинларга туширамиз.

Машғулотларда жарима зарбаларини қандай амалга ошириш борасида ўзгача ёндашяпмиз ва секин-секин ўйинда ҳам синаб кўряпмиз", - дейди Нўъмон Ҳасанов.

Эргашев Асадбек ёзиб олди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика